"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Амударёда ўзгалар парваришига муҳтож 115 нафар ёлғиз кексалар ва ногиронлар давлат ҳимоясига олинган

Конституциямизнинг 45-моддасида вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир, деб кўрсатилган.

Туманимизда ҳам ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 115 нафар ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳимояга олинган. Уларга ҳар томонлама кўмак бериб келинмоқда.

Йил бошидан шу кунга қадар 74 нафар ёлғиз кекса ва ногиронлар 103 млн. 443 минг сўмлик 15 хил турдаги бепул озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Уларнинг ҳаммаси 3 млн. 954 минг сўмлик газета ва журналларга обуна қилинди.

Уй-жойи таъмирга муҳтож бўлган 30 нафар ёлғиз яшовчи кексаларнинг яшаш жойлари ҳомийлар ҳисобидан таъмирланиб, атрофлари ободонлаштирилди. Уларнинг саломатликлари ҳам назорат қилиниб, барчаси диспансер кўригидан ўтказилди. Кўрикдан ўтказиш давомида 45 нафар ёлғиз кексаларнинг даволанишга муҳтожлиги аниқланиб, 15 нафари амбулатор шароитида, 11 нафари стационар шароитида, 19 нафари уй шароитида ўз саломатлигини тиклади. Яна 103 нафар ёлғиз кекса ва ногиронлар 6 млн. 416 минг сўмлик бепул дори-дармонлар билан таъминланди. Умумхалқ байрамларида рағбатлантирилиб, ҳомийлар томонидан 23 млн. 340 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Парваришга муҳтож ёлғиз кекса ва ногиронларнинг бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш ишлари ташкиллаштирилди. Яъни, бириктирилган ижтимоий ходимлар томонидан томорқаларга мевали дарахт кўчатлари, сабзавотлар экиш ва уларни парваришлаш орқали томорқани озиқ-овқат ва даромад манбаига айлантириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, муҳтожлиги аниқланган 24 нафар фуқарога катта ёшдаги ногиронлар аравачаси, 13 нафар болага ногирон болалар аравачаси, 7 нафар фуқарога эшитиш мосламаси, 28 нафар фуқарога қўлтиқ таёқ, 79 нафар фуқарога ҳасса таёқ, 13 нафар фуқарога протез-ортопедия буюмлари берилди ва жами 162 нафар ногирон ва кексалар реабилитация техник воситалари билан  таъминландилар.

Малакали мутахассислар томонидан 214 нафар 1941-45 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийлари тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижаси бўйича 2017 йил давомида улардан 13 нафари бепул санатория-курорт йўлланмалари  билан таъминланиб, санаторийларда саломатликларини тиклаб келдилар. Шу билан бирга яна 158 нафар ногирон ва кексаларга бепул санатория-курорт йўлланмалари берилди.

Ватанимизда барча фуқаролар каби ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлар ҳуқуқлари ҳам қонун билан кафолатланади. Бу эса мамлакатимизда қонун устуворлигидан далолат беради.

Ҳамид НОPБОЕВ,

ТТБ ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими бошлиғи.

(Фото: ЎзА)

Янгиликни бўлишинг: