"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДЎСТОНА ТАШҚИ СИЁСАТИ – ТАPАҚҚИЁТ ВА PИВОЖЛАНИШ ГАPОВИ

Мамлакатимизнинг олиб бораётган ташқи сиёсати асосини давлат мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги дахлсизлиги, миллий манфаатлар устуворлиги, умуминсоний қадриятлар, тинчлик ва хавфсизлик, ўзаро ҳурмат каби тамойиллар ташкил этади. Бу ҳақда  давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев дипломатик миссиялар раҳбарлари билан бўлган учрашувларнинг бирида “... Ўзбекистон Pеспубликаси мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб пухта ўйланган ташқи сиёсатни изчил амалга ошириб келмоқда. Унинг замирида халқимизнинг кўп асрлик тарихи, маданияти, анъана ва қадриятлари, эзгу орзу-интилиш ва манфаатлари мужассамдир. Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида мустаҳкамлаб қўйилган асосий ҳуқуқий тамойилларга ва Конституциямизга, мамлакатимиз ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларга тўлиқ мос ҳолда амалга оширилмоқда”, дея таъкидлаган эдилар.

Давлатимиз, аввало, қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга Ўзбекистон Pеспубликаси қўшни давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни янги босқичга кўтаришни муҳим вазифа деб  билади. Мамлакатимиз ташқи сиёсатида қўшни мамлакатлар билан ўзаро ҳурмат, бир-бирининг  манфаатларини тан олиш асосида ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ тарзда янада самарали ҳамкорлик ўрнатилиши йўлга қўйилмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти қўшни Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига ташриф буюриб, кенг кўламли алоқаларнинг янги босқичга кўтарилишига замин яратди. Бу ташрифлар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлмоқда.

Давлатлар ўртасида  мулоқотларда иқтисодий ва ижтимоий  соҳа, хавфсизлик, савдо, саноат, экспорт, туризм, юқори технологияларни татбиқ этиш кабилар асосий  ўрин тутмоқда.

Мамлакатлар ўртасидаги бу тарзда олиб борилаётган сиёсат, ўзаро ҳамкорлик ва келишувлар, мустаҳкам дўстона муносабатлар барча давлатларнинг янада равнақ топишига,  халқ фаровонлиги ортишига  хизмат қилади.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА тайёрлади.

Янгиликни бўлишинг: