"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

Қонликўллик механизатор «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.Мирзиёев «Ўзбекистон Pеспубликаси овул хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан давлатимизнинг агроэкономикаси потенциалини орттириш ва реформаларни амалга ошириш ишларидаги улуғ хизматлари, овул хўжалиги маҳсулотларидан мўл ҳосил етиштириб, халқимизнинг ризқ-рўзи ва фароғанлигини, юртимизнинг иқтисодий  қудратини ва экспортини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ишларига қўшган ҳиссаси, аграр секторларда самарали ютуқларни амалга ошириш ва давлат дастурларининг ижросини таъминлаш, ерларнинг мелоратив ҳолатини яхшилаш, илғор агротехнолигияларни жорий этиш борасидаги хизматлари билан жамиятимиздаги фаоллиги учун қатор фидойиларни тақдирлади.

Ҳурматли Президентимизнинг жорий йил 7декабрь кунги Фармони асосида, «Қорақалпоғистон агросервис МТП» маъсулияти чекланган жамиятининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қонликўл тумани филиали механизатори Алланиязов Муратбай Махсетович «Шуҳрат» медалини олишга муяссар бўлди.

Ҳозирги кунда Алланиязов Муратбай тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзининг меҳнатсеварлиги билан ёш механизаторларга намуна  бўлмоқда.

Янгиликни бўлишинг: