"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7813.42 -33.27
  • 1 EUR = 9176.86 +9.20
  • 1 RUB = 124.19 -1.06

Doing business: Бизнес учун қулай муҳит яратиш бўйича Ўзбекистон нечанчи ўринларда?

“Doing Business” глобал рейтинги ҳар йили дунёнинг 190 та давлати ўртасида бизнес учун қандай муҳит яратилганини таҳлил қилиб, рейтинг тузади.

2017 йил июнь ойи ҳолатига кўра рейтингда Ўзбекистон энг яхши натижани “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича қайд қилган – дунёда 11-ўрин.

Шунингдек, мамлакатимиз бизнес юритишнинг осонлиги бўйича 74-ўринда, қурилишга рухсат бериш бўйича 135-ўринда, электр таъминоти тизимига уланиш кўрсаткичи бўйича 27-ўринда, мулкни рўйхатдан ўтказиш бўйича 73-ўринда, кредит ажратиш бўйича 55-ўринда, кичик инвесторларни ҳимоя қилиш бўйича 62-ўринда, солиққа тортиш бўйича 78-ўринда, халқаро савдо бўйича 168-ўринда, шартномалар бажарилишини таъминлаш бўйича 39-ўринда, тўловга лаёқатсизликка рухсат бериш бўйича 87-ўринда жойлашган.

Мамлакатимизда валюта либерализацияси бўйича амалга оширилган ислоҳотлар, тадбиркорликка кенг йўл очиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида ушбу рейтингнинг қатор кўрсаткичлари бўйича Ўзбекистоннинг ўрни янада яхшиланиши кутилмоқда.

Ғ.Ешниёзов тайёрлади.

Янгиликни бўлишинг: