"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

Энди фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади: Президент фармони билан Давлат хизматлари марказлари ташкил қилинди (+Видео)

2017 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон давлат хизматларининг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имконини тубдан ошириш бўйича комплекс ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга оширувчи асосий ғояларни белгилаб берди.

Хусусан, мазкур соҳадаги давлат сиёсатини амалга оширишга масъулият юкланган алоҳида давлат органи – Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бўлинмалари билан ташкил этилди.

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан соғлиқни сақлаш, лицензиялаш, солиқ, божхона ва бошқа соҳаларда жадал сифат жиҳатидан яхшилашнинг муҳим механизмлари, шунингдек, давлат хизматлари бўйича мобиль иловаларни ишлаб чиқиш, хизматларни олис жойларга чиққан ҳолда кўрсатиш, аҳоли билан тезкор алоқалар, расмий веб-сайтлардаги интернет-ботлар, ижтимоий тармоқлар ёрдамида қайта алоқанинг самарали тизимини ташкил этишни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Фармон матни билан қуйидаги манзилда тўлиқ танишишингиз мумкин.

 

Янгиликни бўлишинг: