"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

Тадбиркорлар диққатига: улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш шартлари енгиллаштирилиши мумкин

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси лойиҳаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Лойиҳага кўра, улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талабларидан бири – амалдаги энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари (ҳозирги кунда 602 миллион 840 минг сўм) миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари (206 миллион 688 минг сўм) миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши шарти тадбиркорлар фойдасига енгиллаштирилмоқда.

Агар мазкур ҳужжат маъқулланиб, кучга кирса, ушбу шартни бажариш учун энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1000 баравари (172 миллион 240 минг сўм) миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари (17 миллион 224 минг сўм) миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши кифоя қилади.

Қарор лойиҳасидаги яна бир ўзгариш – юқорида кўрсатилган миқдорда шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши ҳамда мажбурий тартибда сертификатланиши керак бўлган товарлар сотилган тақдирда мувофиқлик сертификатлари ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларнинг нусхалари мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга нисбатан татбиқ қилинмайди.

Шунингдек, лицензия олишда юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномани тақдим этиш тўғрисидаги талаб ҳам бекор қилинади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Айни пайтда ушбу ҳужжатнинг муҳокамаси якунланган.

Ғ.Ешниёзов тайёрлади

Янгиликни бўлишинг: