"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

Депутат: хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатлари Конституция ва қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган

Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар.

Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясининг 46-моддаси.

Бугун биз мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида рўй бераётган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар, халқимиз турмуш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган оламшумул ишларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Бундай бунёдкорлик ишларида хотин-қизларимизнинг ҳиссалари бениҳоя катта эканлиги  бизни  ҳамиша руҳлантириб туради. Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда бизнинг аёлларимиз нафақат таълим ёки тиббиёт муассасаларида, балки мамлакатимизнинг иқтисодий ривожида катта аҳамиятга эга бўлган банк-молия, ишлаб чи-қариш соҳаларида, автомобилсозлик, микробиология, фармацевтика, электротехника, ахборот-коммуникация технологиялари каби замонавий тармоқларда ҳам фаол меҳнат қилмоқдалар.

Юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Хотин-қизлар ҳуқуқларининг кафолатлари Конституция ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган бўлиб, бу имкониятлардан самарали фойдаланган аёлларимиз жамият ва давлат ишларини бошқаришда, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшишда фидокорона меҳнат қилмоқдалар.

Биз мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинаётганлигидан, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганлигидан чексиз миннатдормиз.

Нилуфар Давлетова, 31-сонли мактаб директори, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

Янгиликни бўлишинг: