"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

ДАВЛАТ PАМЗЛАPИ – ИФТИХОPИМИЗ

Суверен Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ўзбекистон Pеспубликаси таркибига киради. Қорақалпоғистон Pеспубликасининг суверенитети Ўзбекистон Pеспубликаси томонидан муҳофаза этилади.

Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясининг 70-моддаси.

Қорақалпоғистон Pеспубликасида 1 декабрь – қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган, 14 декабрь – Қорақалпоғистон Pеспубликаси байроғи, 24 декабрь эса давлат мадҳияси тўғрисидаги қонунлар тасдиқланган кун сифатида нишонланади. Туманимиздаги 40-сонли мактабнинг 4-5-синф ўқувчилари иштирокида ушбу санага бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар мактабнинг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Умида Йўлдошева, Шоира Шомуродова, Замира Худойбергановаларнинг давлат тили ва давлат рамзлари ҳақидаги маърузаларини тингладилар.

Ўқувчилар ўз навбатида тадбирда фаол иштирок этиб, қорақалпоқ тилида ижод қилган адабиёт намоёндалари асарларидан парчалар ҳамда мадҳия ва байроқ ҳақидаги шеърларни тўлқинланиб ижро этдилар, қорақалпоқ тили, Қорақалпоғистон Pеспубликаси байроғи ва мадҳияси ҳақидаги маъмулотлар билан ўз билимларини янада кенгайтирдилар.

(Ўз мухбиримиздан).

Янгиликни бўлишинг: