"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

САЙЁP ҚАБУЛ: МУАММОЛАP ҲАЛ ҚИЛИНИБ, МУPОЖААТЛАP ҚАНОАТЛАНТИPИЛДИ

Шу кунларда юртимиз бўйлаб озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон жамиятимизни барпо қилиш йўлидаги муҳим ҳуқуқий асос – конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бош Қомусимизда ўз аксини топган инсон манфаатларининг ҳамма нарсадан улуғлиги, халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи экани, давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши каби демократик тамойиллар ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олмоқда.

Жорий йилнинг 12 декабрь куни Амударё тумани ҳокимлигида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси М.Ерниязов раислигида ўтказилган сайёр қабул ҳам ана шу тамойилларнинг ҳаётий ифодаси бўлди.

Сайёр қабулда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси, Pеспублика Прокуратураси, вазирликлар ва ташкилотлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги ҳамда тумандаги муассаса ва корхоналар бошлиқлари, жамоат ташкилотлари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси М.Ерниязов сўзга чиқиб, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади халқимизнинг ёруғ ва фаровон келажагига қаратилганини таъкидлаб ўтди. Жорий “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими тубдан такомиллаштирилди. Президентимизнинг халқ қабулхоналари, виртуал қабулхоналар ташкил қилинди. Барча даражадаги раҳбарларнинг халқ билан юзма-юз учрашувлари, сайёр қабуллар ташкиллаштирилмоқда.

Ўтказилган сайёр қабулда 20 га яқин юртдошларимиз ариза, таклиф ва шикоятлар билан Pеспублика раҳбариятига мурожаат қилди.

– Укам, 1979 йилда туғилган Марат Жексенбоев бир неча йиллардан буён тўшакка михланиб қолган, ногиронлик аравачасига муҳтож эди. Бу ҳақда ўзим бир неча бор тегишли жойларга мурожаат қилдим, муаммо ҳал бўлмади. Pеспублика раҳбарияти сайёр қабул ўтказаётганини эшитиб, ҳокимликка келдим. Мурожаатимни тинглаб, шу ернинг ўзида ҳал қилиб, ногиронлик аравачасини топширишди. Оддий фуқароларнинг арзини тинглаб, ёрдам бераётган Pеспубликамиз, мамлакатимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман, – дейди қипчоқлик Қувондиқ Жексенбоев.

Сайёр қабулда туман аҳолисининг оғирини енгил қилиш, турмуш шароитларини янада яхшилаш бўйича ҳам қатор таклифлар билдирилиб, мутасадди вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди. Жумладан, қиш мавсумида аҳолини суюлтирилган газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш, табиий газ ва электр энергияси ўлчов асбобларини туманнинг ўзида давлат қиёслашидан ўтказиш, электр энерияси етказиб беришдаги узилишларнинг олдини олиш ва бошқа масалалар ижобий ҳал қилинадиган бўлди.

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: