"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Халқаро кўзи ожизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди (+Видео)



13 ноябрь – Халқаро кўзи ожизлар куни муносабат билан туманимизда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими, туман "Маҳалла” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Кўзи ожизлар жамияти ва Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ҳомийлигида "Китоб – қалб нури” деб номланган байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда ўн олти ёшгача бўлган 20 нафар кўзи ожиз ва имконияти чекланган болалар ҳамда уларнинг ота-оналари, ўқитувчилари иштирок этдилар.
Туман Ногиронлар жамияти томонидан ташкил қилинган ушбу тадбирни Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директори Мақсуд Йўлдошев очиб берди ва бугунги кунда юртимизда кўзи ожизларга, ногиронларга бўлган катта эътибор ва яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапирди.
Инсонларни эзгуликка, меҳр-оқибатга чорлайдиган эртаклар асосида саҳналаштирилган қўғирчоқ театри даврага ўзгача шукуҳ ва байрамона кайфият олиб кирди. Қўғирчоқ театридан кейин 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокидаги мусиқий дастури намойиш этилди. Тадбир сўнггида иштирок этган 20 нафар имконияти чекланган болаларга ҳомийлар томонидан совғалар топширилди. Хайрия тадбири имконияти чекланган, ногирон инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишини ошириш, қалбида Ватанга даҳлдорлик ҳиссини шакллантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Азиза МАДPАҲИМОВА.

Янгиликни бўлишинг: