"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

"Умид ниҳоллари"нинг туман босқичи ўтказилди (+Видео)



Кузги таътил кунларида туманимиздаги 7 та – Манғит шаҳри, шаҳар атрофи, Қиличбой, Хитой, Жумуртов, Қипчоқ ва Тўлқин ҳудудлари мактабларининг 1-4 синф ўқувчилари мазкур мусобақанинг туман босқичида шахмат, шашка, спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, мини футбол, енгил атлетика турлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Мусобақанинг ҳудудий босқичлар ғолиблари туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган туман босқичида иштирок этди. Муросасиз кечган беллашувларда спортнинг шахмат туридан 40-сонли мактаб ўқувчиси Амирхон Pаҳимов биринчи ўринни, 27-сонли мактаб ўқувчиси Беҳруз Алламберганов иккинчи, 48-сонли мактаб ўқувчиси Pуслан Исмоилов учинчи ўринни эгаллади. Шахматчи қизлар орасида 40-сонли мактаб ўқувчиси Севинч Сафарбоева биринчи, 50-сонли мактаб ўқувчиси Дилнура Юрсинова иккинчи, 56-сонли мактаб ўқувчиси Динора Болтабоева учинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Шунингдек, 9 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида Соҳибжон Саидмаҳмудов биринчи, Достон Камолов иккинчи, Отабек Муродбоев учинчи ўринни, қизлар орасида эса Гулсевар Сафарбоева биринчи, Холида Ялғашева иккинчи, Умида Тўлибоева учинчи ўринни эгаллади.

Спортнинг шашка туридан Ботир Омонбоев биринчи, Қудрат Ҳайитбоев иккинчи, Жўрабек Ялғашев учинчи, қизлар ўртасида Нургул Pейимбоева биринчи, Фарида Ялғашева иккинчи, Энаргул Ғойипова учинчи ўринни забт этишди.

Мини футбол мусобақаларида 33-сонли мактаб жамоаси биринчи, 37-сонли мактаб жамоаси иккинчи, 41-сонли мактаб жамоаси учинчи ўринни енгиб олди.

Енгил атлетика бўйича мусобақалар ҳам жуда қизғин ва муросасиз кечди. 30 метрга югуриш бўйича Наврўзбек Назарбоев биринчи, Фарруҳ Абдуллаев иккинчи, Адҳам Нуруллаев учинчи ўринни эгаллаган бўлса, қизлар ўртасида Соҳиба Жумамуробов, Шоҳида Абдуллаева, Умида Болтабоевалар мос равишда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгалладилар.

Турган жойидан узунликка сакраш бўйича мусобақаларда Дилшодбек Давлатбоев, Тимур Pаҳимов ва Сададдин Йўлдошевлар кучли учликни банд қилишди. Ушбу спорт тури бўйича ўтказилган мусобақаларда қизлар орасида Дилбар Юрсинова биринчи, Шаҳло Қувватова иккинчи, Дилафрўз Бахтиёрова учинчи ўринни эгаллади.

Теннис тўпини нишонга отиш бўйича ўйинларда Достон Гулмирзаев биринчи, Тимур Pаҳимов иккинчи, Баҳовуддин Файзуллаев учинчи, қизлар орасида Умида Болтабоева биринчи, Дилноза Оллаёрова иккинчи, Соҳиба Жумамуродов учинчи ўрин соҳиб ва соҳибалари бўлишди. Спорт гимнастикаси бўйича эса Ҳакимбой Кенжаев ва Дилноза Қодироваларга тенг келадигани топилмади. Мусобақаларнинг туман босқичида ғолиб бўлган ёш спортчи ўқувчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди ва келгуси босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

Янгиликни бўлишинг: