"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

АГPАP СОҲАДАГИ МУНОСАБАТЛАPНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Президентимиз томонидан мамлакатимиз аграр соҳасида янги ислоҳотларга асос бўладиган, мазкур тармоқда улкан бурилиш ясайдиган ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, 2017 йил 9 октябрь куни эълон қилинган "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2017 йилнинг 10 октябрь куни имзоланган "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори шулар жумласидандир.

Фармонга мувофиқ фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг еттита устувор йўналишлари белгилаб берилган. Яъни, 2018 йил ҳосилидан бошлаб фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашларида, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб бориш, ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаганларга нисбатан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишигача бўлган қатъий жавобгарлик чораларини кўриш тартиби белгиланди.

2018-2021 йилларда фермер хўжаликлари босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантирилади. 2018 йил 1 октябрга қадар барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилади ва уларнинг ягона реестри шакллантирилади.

2022 йилнинг 1 январидан бошлаб, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари бекор қилинади.

Умуман олганда, юқоридаги Президент Қарори ва Фармони аҳолида ерга бўлган муносабатни ўзгартиради, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигидаги муносабатларни янги босқичга кўтаришга, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга, юртимиз иқтисодий салоҳиятини янада юксалтиришда муҳим асос бўлади.

Б.Темирханова,  Қорақалпоғистон Pеспубликаси иқтисодий суди раиси.

(Фото - http://navoiagro.uz)

Янгиликни бўлишинг: