"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

ХАЙP-САХОВАТ ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТДИP

Ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги – Ўзбекистон Pеспубликасининг барча ҳудудларида «Қизил ярим ой» жамияти жамғармасига хайрия тўплаш ўн кунлиги


Давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларига гуманитар ва ижтимоий соҳаларда ихтиёрий тарзда ёрдам кўрсатиш, миллати, дини, жинсидан қатъий назар, ҳар бир шахснинг дардини енгиллаштириш, ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳолининг энг ночор қатламларига, жумладан, табиий ва экологик офатлар, техноген авария, фалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларда хайрия ва мурувват ёрдами кўрсатиш, аҳолини инсонпарварлик, меҳр-оқибат ҳамда халқаро «Қизил ярим ой» жамияти ҳаракати тамойиллари руҳида тарбиялаш, уларни жамиятнинг инсонпарварлик ҳаракатига жалб қилиш мақсадида фаолият юритаётган Ўзбекистон «Қизил ярим ой» жамияти мамлакатимиз ҳаётида ўзига хос ўринга эга.

Жамият ёлғиз қариялар, меҳнатга лаёқатсиз шахслар, Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, ижтимоий касалликлар билан оғриган беморлар, ота-онасиз етим қолган болаларга гуманитар, тиббий ёрдам кўрсатишда, уларни парваришлашда, уларга ижтимоий-гуманитар хизматлар кўрсатишда кўпгина савобли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Шу боисдан ҳам мамлакатимиз бўйлаб ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистон «Қизил ярим ой»  жамияти ҳисоб рақамига маблағ тўплаш хайрия ўн кунлиги ўтказиб келинмоқда.

Туманимизда ҳам «Қизил ярим ой» жамияти туман ташкилотининг ҳисоб рақамига маблағ тўплаш хайрия ўн кунлигини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари бошланиб кетди. Ўн кунликни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида шу йилнинг 20 октябрида туман ҳокимининг фармойиши қабул қилинди ва фармойишга мувофиқ хайрия ўн кунлигини ўтказишда жамият туман бўлинмасига кўмаклашувчи ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари айни кунларда туманимиздаги корхона, ташкилот, муассасаларда хайрия ўн кунлигининг аҳамияти ҳақида кенг тарғибот олиб бормоқдалар ва хайрия маблағларини тўплашга амалий ёрдам кўрсатишга шай турибдилар.

Шу ўринда, юртдошларимизни кўнгилли тарзда жамғармага хайрия қилиб, савобли ишларга ҳисса қўшишга чақирамиз.

Жумабой ЯВҚАШЕВ, «Қизил ярим ой» жамияти туман бўлинмаси ижрочи директори.

Янгиликни бўлишинг: