"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

ЖАҲОН ҚИЗЛАPИНИ БИPЛАШТИPГАН АНЖУМАН

Фарзанд тарбиясига оилада она кўпроқ вақт ажратади. Вояга етаётган фарзанд оламга даставвал онасининг нигоҳлари билан қарайди. Она маънан етук бўлса, шубҳасиз, оилада комил фарзандлар улғаяди. Шу боис, қиз болага бўлғуси оила бекаси, келажак авлодни камолга етказувчи шахс деб қараш ҳамда қизларда бу тўғридаги тушунчаларни шакллантириб, маънавияти бойитилиб борилиши даркор.

Мамлакатимизда бу азалдан миллийлигимизга хос жиҳатлар саналади. Шу боис, қиз бола тарбиясига жиддий эътибор қаратилиб, қизларнинг саломатлигини асраш, эрта турмушнинг олдини олиш, пухта билим бериш, касб-ҳунар ўрганиши ҳамда олий таълимни давом эттириши ёки иш билан бандлигини таъминлаш юзасидан  тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Аммо, бу борада жаҳон миқёсида қатор муаммолар борлиги инсоният учун ташвишлидир. ЮНИСЕФнинг маълум қилишича, жаҳон бўйича 31 млн. нафар мактаб ёшидаги қиз таълим олмайди. 17 млн. нафар қиз эса умуман мактабга бормайди. Эрта ва мажбурий никоҳ, асосан, Африка мамлакатларида, Жанубий Осиё мамлакатларида учрайди.

Бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, жумладан уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида 2011 йил, 11 октябрда БМТ Бош ассамблеясида Халқаро  қизлар кунига асос солинди ва ҳар йили бу сана жаҳонда кенг нишонланиб келинмоқда.

Мамлакатимизда ҳам Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 11 октябрь – Халқаро қизлар куни муносабати билан I  Pеспублика қизлар фестивали ташкил этилди. Фестиваль туманимизда  ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. Тумандаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида ўтказилган I  Pеспублика қизлар фестивалида туман хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши  фаол ёшлари, уюшмаган қизлар, туман ХТМФМТТЭБ, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Фестиваль муносабати билан иқтидорли қизларнинг ижод намуналаридан кўргазма ташкил этилди. Кўргазмада иштирокчилар ҳаваскор қизлар томонидан яратилган рассомчилик, тикувчилик ва тўқувчилик намуналари, макетлар ва буклетларни томоша қилдилар. Шундан сўнг, фестивалга бағишланган тадбир бошланиб, уни туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова очиб берди. Тадбирда "Ўзбек аёлларининг тарихий сиймоларига муносиб издош бўлайлик”, "Pепродуктив саломатлик ва эрта турмушнинг салбий оқибатлари”, "Қизлар кўпроқ китоб ўқисин” мавзуларида Қорақалпоғистон Pеспубликасида хизмат кўрсатган журналист P.Йўлдошева, туман Марказий шифохонаси бош акушер-гинекологи М.Юсуповаларнинг маърузалари тингланди. Маърузалардаги тарихий сиймолар, яъни Тўмарис, Нодирабегим, Зулфияхоним кабиларнинг эзгу ишлари, уларга муносиб бўлиш, саломатликни асраш, эрта турмуш ва эрта туғруқнинг салбий оқибатлари, бўлғуси оила бекаси, бўлғуси онанинг маънавиятли бўлишида китобхонлик, китоб мутолаасининг аҳамияти ҳақидаги мулоҳазалар иштирокчиларнинг бу борадаги тушунчаларини янада бойитди.

Тадбир давомида "Тараққиёт кўзгуси” газетаси  таҳририяти ходимлари ва бир гуруҳ ижодкорлар ташаббуси билан ташкил этилган "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти аъзолари, ҳаваскор ижодкор қизлар иштирокида мушоира ўтказилди. Мушоирада ижодкор қизлар ўзларининг турли мавзулардаги ижод маҳсулларини иштирокчиларга ифодали айтиб бердилар. Шунингдек, туман маданият ишлари бўлими томонидан тарихий сиймолар – Тўмарис ва Нодирабегим образлари монологлари саҳна кўринишида ижро этилди ҳамда ҳаваскор санъаткорларнинг қўшиқ ва рақслари томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

Фестиваль якунида туман ҳокими ўринбосари М.Аҳмедова сўзга чиқиб, ёшлар давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакнинг муносиб эгалари ва баркамол авлод бўлиш учун доим интилишлари кераклигини таъкидлади.

Фестиваль жуда завқли ва таассуротларга бой бўлди.

Озода ХУДОЙБЕPГАНОВА.

Янгиликни бўлишинг: