"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

“МАТБУОТГА БАХШИДА УМP”

«Кунлардан бир куни газета таҳририятига Куюккўпир овулидан хат келди. Конверт ичига боғда ғарқ пишган мевалар тасвирланган ажойиб фотосуратлар жойлаштирилган экан. Бу фотосуратлар менга жуда ёқиб қолди.

Қишлоқларга қиладиган ижодий сафарларимдан бирида мен ушбу хат муаллифини излаб топдим. У Куюккўпир овулининг Қизилчоли маҳалласида яшайдиган Жуманиёзов Алламберган исмли ўқувчи бола экан...»

Сафарбой ШОМУPОДОВ, фахрий фотожурналист.

"Матбуотга бахшида умр” китобидан.

Дунёда касблар кўп. Лекин ҳар қандай касбни эгаллашда ҳам бизга йўл-йўриқ кўрсатувчи, касб сир-асрорларини ўргатувчи кишиларнинг хизматлари ҳурмат-эҳтиромларга лойиқдир. Етмиш ёш остонасига етганида ҳам ҳамон шогирдлари билан бир сафда ҳормай-толмай меҳнат қилаётган, ўзининг бутун куч-қувватини соҳа ривожига ва шогирдлари камолига бахшида этаётган тажрибали журналист, «Шуҳрат» медали соҳиби, қарийб 17 йил «Амударё ҳақиқати»  («Тараққиёт кўзгуси») газетасига муҳаррирлик қилган Алламберган Жуманиёзов ана шундай кишилар тоифасидан. Яқинда  босилиб чиққан, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист ва шоира Pобия Йўлдошева қаламига мансуб «Матбуотга бахшида умр» деб номланган бадиий-публицистик китоб ана шу устоз журналист  ҳаёти ва меҳнат фаолиятига бағишланган.

Устозларни қадрлаш, ўгитларига амал қилиб ишлаш ва уларни кўпчиликка намуна қилиб кўрсатиб, меҳнатларини эътироф этиш халқимизга хос анъанадир. Шу маънода иқтидорли ижодкор Pобия Йўлдошевани тажрибали журналист, ҳокисор устоз ҳаёти ва машаққатли журналистлик фаолияти  ҳақида ҳикоя қилувчи асар яратишга бел боғлагани ва бунинг уддасидан чиққани билан шу касб машаққатларини тотиб келаётган бир журналист сифатида чин кўнглимдан қутлагим келади. Ахир, таниқли шоир, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов айтганларидай:

Дедилар: дунёда асли ким азиз, 

Айтдилар, устоздир, устоз бегумон.

Тағин айтдиларки, азиз шубҳасиз

Устозин қадрига етолган инсон.

Кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган китобни нафақат мазкур соҳа ходимлари, балки барча юртдошларимиз  ҳам ўқиб, ўзига хос ҳаётий хулосалар олишига ишонамиз.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: