"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

МЎЛ ҲОСИЛ – ЮҚОPИ ДАPОМАД

«Жумуровул» маҳалласи ҳудудидаги «Ҳайтаков Улуғбек» фермер хўжалиги аъзолари жорий йил кўкламида 42 гектар майдонга чигит қадаб, текис ниҳол олишга эришган эдилар. Ёз бўйи пудратчиларнинг юксак хирмон умидида қилган меҳнатлари туфайли далаларда кўзланганидан ҳам зиёд ҳосил тўпланди.

Йиғим-терим ишлари намунали ташкил этилган фермер хўжалигида пахта топшириш йиллик режаси туманда биринчилар қаторида адо этилди. Шу кунгача 90 тоннадан зиёд пахта йиғиштириб олиниб, давлат хирмонига топширилди.

Хўжаликда пахтадан ташқари 10,5 гектар кузги буғдой экилиб, текис ниҳол ундириб олишга эришилди. Шунингдек, 5,5 гектар майдонга экилган такрорий экинлардан ҳам мўл ҳосил ундириб олинди. Эришилаётган натижалар  хўжаликнинг ҳам, ижарачиларнинг ҳам даромади юқори бўлишини таъминламоқда.

Ойгул PАЖАБОВА,

Суратда: хўжалик раиси (ўртада) Улуғбек Ҳайтаков пудратчилар билан такрорий экин экилган далада.

Янгиликни бўлишинг: