"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

ИСТЕЪМОЛЧИЛАP ҲУҚУҚЛАPИ ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ

Туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти аҳоли билан тезкор алоқани йўлга қўйиш мақсадида 515-10-91 рақамли «Ишонч телефони»дан ташқари, facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини ишга туширди. Қуйида ижтимоий тармоқдаги ушбу саҳифада эълон қилинган хабарлардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Манғит шаҳрида яшовчи И.Бекчанов барча коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб келган бўлишига қарамай, шу йилнинг 19 сентябрь куни МИБ ходимлари унинг табиий газдан 360 000 сўм қарзи борлигини билдирганини айтиб, жамиятга мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат ўрганиб чиқилганда туман газ таъминоти идораси ходими А.Т.нинг бу фуқаро томонидан табиий газ учун тўланган пулларни ўзлаштириб юборганлиги аниқланди. Жамият талаби билан газ идораси ходими ушбу пулларни жойига қўйди ва истеъмолчи И.Бекчановнинг аризаси қаноатлантирилди.

Шунингдек, Манғит шаҳри Н.Кубро кўчасида яшовчи фуқаро P.Худойберганов ҳам жамиятга қилган мурожаатида шундай ҳолатга дуч келганини баён қилган ва амалий ёрдам кўрсатишни сўраган.

Фуқаро P.Худойберганов фойдаланилган табиий газ ҳақини "Халқ банки”нинг туман филиали орқали ўз вақтида тўлаган бўлишига қарамай, банк ходимининг хатоси туфайли ушбу маблағ унинг ҳисобига туширилмаган.

Жамият аралашуви билан истеъмолчининг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, нотўғри қарздорлик бартараф қилинди.

Агар Сизнинг ҳам истеъмолчи сифатида ҳуқуқингиз бузилса, «Ишонч телефони» ёки facebook ижтимоий тармоғидаги «Amudaryo Istemolchilar Jamiyati» саҳифаси орқали жамиятга мурожаат қилишингиз мумкин.

Янгиликни бўлишинг: