"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8312.64 -2.85
  • 1 EUR = 9456.46 +47.75
  • 1 RUB = 125.22 +1.15

МАЪНАВИЙ ЕТУКЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛУВЧИ ҲУЖЖАТ

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 13 сентябрда қабул қилган "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби бизнинг  туманимиз аҳолиси томонидан ҳам катта хурсандчилик билан кутиб олинди.

Ушбу қарорда жамиятимиз ҳаётида эзгу қадрият ва анъналарни чуқур қарор топтириш, хусусан, халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг  маънавий интеллектуал салоҳияти, онг-у тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она Ватани ва халқига муҳаббат ҳамда садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида бу йўналишда тегишли ҳуқуқий-меъёрий базани мустаҳкамлаш, ташкилий-амалий ишларни замон талаблари асосида олиб бориш,  бу масалага кенг жамоатчиликни жалб этиш бўйича бир қанча ишларнинг амалга оширилаётганлиги  таъкидланди.

Мазкур қарорда маънавий ҳаётимизни юксалтиришда улкан аҳамиятга эга бўлган ана шундай муҳим вазифаларни комплекс ҳал қилиш, китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, ўзбек ва дунё адабиётининг энг яхши намуналарини интернет тармоқларига жойлаштириш ва уларни тарғиб қилиш ҳамда кенг китобхонлар оммасига етказиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида қатор вазифалар белгиланди.

Қарордаги қишлоқ аҳолисига кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш чоралари тўғрисида тадбирлар режаси лойиҳасини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича белгиланган вазифа мен депутатликка сайланган 23-Бобур сайлов округи ҳудуди аҳолисини ниҳоятда руҳлантириб юборди.

Айни кунда биз депутатлар сайловчиларимиз билан ўтказаётган учрашувларимизда китобхонлик масаласига кенгроқ  тўхталаяпмиз. Бу учрашувларда, албатта, сайловчилар: "Қишлоғимизда кутубхона бўлмаса, биз китобни қаердан оламиз?” каби саволларни беришаяти. Биз бундай саволларга жавобан муҳтарам Президентимиз томонидан яқинда қабул қилинган "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори асосида кутубхоналарни кўпайтириб, уларнинг фаолиятини жонлантириш юзасидан катта ишлар бошлангани ҳақида тушунчалар бераяпмиз.

Биз сайловчиларимиз билан китоб мутолааси ҳақида сўзлашганимизда уларда китоб ўқишга бўлган иштиёқни сезиб турамиз.

Шу боисдан ҳам ўйлайманки, муҳтарам Президентимизнинг мазкур қарори юртдошларимизни маънавий-маърифий жиҳатдан етукликка элтувчи хайрли ишлар дебочасидир.

Pавшан ХОЛМУPОДОВ,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

(Фото - http://uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: