"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

ҚАТЪИЙ САНИТАPИЯ НАЗОPАТИ ЎPНАТИЛДИ

Туман ДСЭНМ томонидан ҳар йилгидек, "Пахта – 2017” йиғим-терим мавсумига пухта ҳозирлик кўрилди. Туманимиз пахтакорларига ёрдам бераётган ҳашарчиларнинг меҳнат ва дам олиш шароитлари, озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминланиши устидан қатъий санитария назорат ишлари олиб бориш мақсадида туман ДСЭНМнинг 30-сонли буйруғи, 2-бандига асосан ҳудудлар кесимида ММТП ва ОФЙ ларга ДСЭНМ ходимлари бириктирилди. Бириктирилган мутахассислар томонидан пахта теримида қатнашаётган ёрдамчи-ҳашарчилар тушликда дам оладиган дала шийпонларининг тўлиқ дислокацияси олиниб, ҳашарчиларга шароит яратиш, сифатли ичимлик суви, озиқ-овқат таъминоти, ювиниш жойларини ташкил этиш, ҳожатхоналарни тартибга келтириш, сурункали юқумли касалликлар билан касалланганлар ва касаллик ташувчилари аниқланган хонадонларда ҳашарчиларни  жойлаштиришни таъқиқлаш тўғрисида ММТП ва ОФЙ раисларига тегишли тавсиялар берилди. ДСЭНМ мутахассислари томонидан ўрганилган ҳудудларда юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олиш мақсадида дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишлари олиб борилмоқда. Ҳар бир ҳудудга туман тиббиёт бирлашмасининг 25-сонли буйруғи, 1-бандига асосан тиббиёт ходимлари бириктирилган бўлиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли дори-дармон билан таъминлаш, доимий тиббий кўрик ишларини олиб бориш топширилди. Ҳашарчилар орасида овқатдан заҳарланиш ва бошқа юқумли касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида тиббий штаб ташкил қилиниб, тегишли дори-дармонлар билан таъминланиб, малакали мутахассислар жалб этилди. Ҳашарчилар истеъмол қиладиган ичимлик сувининг сифатини текшириш учун сув намуналари олиниб, санитария-гигиена ва бактериология лабораторияларида текшириб борилмоқда. 

Ҳар қандай ишнинг самараси – соғлом инсон меҳнатининг маҳсулидир. Демак, бугун  туманимизнинг юксак пахта хирмонини бунёд этиш мақсадида белига этак боғлаб далага чиққан ҳар бир пахтакорнинг, ҳашарчининг соғлиги нафақат унинг ўзи учун, балки, эл-юрт учун ҳам азиз ва қадрлидир. Шу боис, туман ДСЭНМ ходимлари ҳар куни, ҳар соатда ва ҳар дақиқада ўз ўринларини далада деб билиб, пахтакор-у деҳқонлар, кўнгилли ҳашарчилар соғлиги учун қайғуришни ўз бурчлари деб ҳисоблайдилар.

Дурбек Бобожонов, туман ДСЭНМ бош шифокори.

Янгиликни бўлишинг: