"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

БАPЧАМИЗГА ЙЎЛ КЎPСАТГАН УСТОЗ ЭPУP

Ислом дини илму маърифатга тарғиб қилувчи илоҳий диндир. Зеро,  инсоннинг икки дунёси обод бўлиши илм олмоғи ва унга амал   қилишига боғлиқдир. Инсон ҳаётида билими, маърифати билан жамият  аъзолари ўртасида қадр-қиммат ва обрў-эътиборга эга бўлади.

Тарихга назар солсак, Одам алайҳиссаломнинг фаришталарнинг  таъзимига сазовор бўлиши ҳам айнан ул зотда илм бўлганлигидандир.

Муҳаммад (с.а.в.)нинг ўзлари: "Албатта, мен муаллим қилиб  юборилганман”, деганлар. Мана шунинг ўзи ҳам устозлик қай даражада  юксак мартаба эканлигини кўрсатади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га нозил қилинган дастлабки оятларда  илм олишга  ундаш маъноси борлигининг ўзи ҳам Ислом илм-маърифат  дини эканлигининг ёрқин далилидир.

Юртимизда ҳар йили 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни  умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади. Улуғ устозлар ҳамма нарсадан илму-маърифатни афзал билишган. Бутун ҳаётларини илм-маърифатга бағишлашган. Юртимиз қадимдан улуғ ватандошларимиз илми  туфайли бутун дунёга машҳур бўлган. 

Абу Мусо Муҳаммад Хоразмий, Абу Pайҳон Беруний, Абу Али  Ибн Сино, Аҳмад  Фарғоний, Имом Бухорий каби олимлар дунё фанларига  асос солганлар. Бундай мисолларни жуда кўплаб келтиришимиз мумкин. 

Мамлакатимиз устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатиш, уларни  эъзозлаш, ижтимоий имтиёзлар яратиш борасида ҳар қандай мамлакатга намуна бўла оладиган юртдир. Жамиятнинг кўп қисмини ташкил қилувчи ёшларимизга таълим-тарбия бериб келаётган устоз ва мураббийларимизни  ҳамиша ҳурматлашимиз  ва эъзозлашимиз лозим.

Зеро, келажак авлоднинг баркамол ва етук, маърифатли бўлиб  етишишларида уларнинг хизматлари каттадир. Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, таълим, маданият, спорт ва  бошқа   соҳаларда тенглар ичра тенг бўлиб, ўз  мавқеига эга бўлишида устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёсдир. 

Устозларни қадрлаш ҳақида сўз кетганда, беихтиёр ҳазрати Мир   Алишер Навоий бобомизнинг ушбу сўзлари ёдимизга тушади:

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

Ҳақиқатан ҳам, устоз отангдек улуғ деб аждодларимиз бежиз  айтишмаган. 


Pажаббой Ҳабибуллаев, "Ҳожи  Эшон бобо”  жомеъ масжиди имоми.

(Фото - http://uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: