"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

“Маҳалламиз паҳлавонлари - 2013”

НАВБАТ PЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИГА

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мусобақанинг бу йилги беллашувларида 1999-2000 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар 3 вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришди.

"Маҳалламиз паҳлавонлари” анъанавий кураш турнирининг туман босқичи жорий йил 20 июль куни тумандаги 38-сон умумтаълим мактабининг спорт залида ўтказилди; Мусобақада мавжуд 47 та овул ва маҳаллалардан 140 дан зиёд ёш курашчилар иштирок этди.

3 вазн тоифасида ташкил этилган мусобақа қизғин курашларга бой бўлди. Мусобақада III-ўринни Навоий номли маҳалладан Базарбоев Шамсиддин, Хитой овулидан Pаҳимбоев Достон, Беруний маҳалласидан Алимов Алибек, "Қум ёп" маҳалласидан Йўлдошев Сардор, Жангабоев Ҳасан, "Ўрта қалъа” овулидан Азаматов Давлатёр, II-ўринни "Қангли” овулидан Ўразбоев Каромаддин, "Қиличбой” овулидан Отажанов Ихлос, Навоий маҳалласидан Балтабоев Нодирбек ва фахрли I-ўринни "Гулзор” маҳалласидан Pажабов Закир, "Қангли” овулидан Жумабоев Темур, Мадиёров Мухиддинлар ўз вазн тоифаларида биринчиликни эгаллаб, мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Мусобақа барча маҳалла вакилларининг фаол иштирокида ўтди.

Акрам БАЛТАБОЕВ,

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Амударё туман бўлинмаси масъул котиби.

(Фото - http://mg.uz)

Янгиликни бўлишинг: