"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

“ОТАМ, ОНАМ ВА МЕН – СПОPТЧИЛАP ОИЛАСИМИЗ”

Сўнги йилларда юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар самараси жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш оилаларимизнинг ўзига хос анъаналаридан бирига айланиб бормоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2013 йил 14-февралдаги "Обод турмуш йили” Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-1920 сонли қарори ижросини Таъминлаш мақсадида оилавий спорт ўйинларини маънавият ва оилаларнинг ҳамкорлиги, ўсиб келаётган авлодни - соғлом ва тафаккури бой ўйинлар турнири янада кенгроқ тарғиб қилиш, хусусан вояга етмаганларни кенг жалб этиш ва иштирокини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш ва турмуш тарзини қарор топтиришини йўлга қўйиш мақсадида "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, туман Ички ишлар бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, "Болалар спортини ривожлантириш” жамғармаси, "Амударё телевидениеси”, "Камолот” ЁИХ туман Кенгаши, туман Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ҳамкорлигида 2013 йил апрель ойида "Отам, онам ва мен - спортчи оила” мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинган эди.

Қўшма қарорга биноан, бу йил мусобақаларнинг маҳаллалараро босқичлари 47 та фуқаролар йиғинларида ўтказилди. Унга жами 752 нафар иштирокчи, жумладан 376 нафар ота-она, 186 нафар ўғил, 190 нафар қиз болалардан иборат оилалар жалб этилди.

"Отам, онам ва мен - спортчи оила” спорт мусобақасининг туман босқичи 23 июль куни №16 умумий ўрта таълим мактаби спорт залида ўтказилди. Туман босқичида фаол иштирок этган 20 та оила "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилди.

Турнирда ғолиб бўлган 3 та оилага, фахрли I-ўринни олган "Тош ёп овули” яшовчи Ўразбоев Омонбой ва Ниёзова Ҳалима оиласи, II-ўринни олган "Боғ” маҳалласида яшовчи Юсупов Махсуд ва Жумабоева Муяссар оиласи, III-ўринни олган Чордара маҳалласида яшовчи Одилов Сарвар ва Матсафоева Гулбаҳор оилаларига "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан қимматбаҳо совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

КОМИЛА САГИТОВА,

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди

Амударё туман бўлинмаси ЭХМ оператори.

(Фото - http://uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: