"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

НУPОНИЙЛАPГА ЭЪТИБОP ВА ҒАМХЎPЛИК КЎPСАТИШ ҲАМ ФАPЗ, ҲАМ ҚАPЗ

Мустақиллик йилларида маҳалла институтининг нуфузини ошириш нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки сиёсий, тарбиявий ва улкан маънавий аҳамиятга эга бўлган устувор вазифа сифатида белгиланиб, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда унинг ишончли таянчи ва таъсирчан куч бўлиб хизмат қилиши учун

зарур шарт-шароитлар яратиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар

босқичма-босқич амалга оширилди.

Жамиятда тинчлик-тотувликни асраш, ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, оилаларни мустаҳ-камлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкалам-зорлаштиришдек долзарб вазифаларни самарали амалга оширишда маҳалланинг яхлит бир тизимга солинишини давр-нинг ўзи тақозо этаётган эди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 3 февралда қабул қилган "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу йўлда ғоят муҳим ҳуқуқий қадам бўлди.

Ушбу фармон фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқини рўёбга чиқарди.

Фармонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгашига юридик шахс мақомини берган ҳолда уни фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида ташкил этиш назарда тутилди.

Шунингдек, Фармонда ёшларни она Ватанга муҳаббат, халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида туман кенгашида ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида эса жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимлари жорий этилди.

Айни кунларда туманимизда фаолият юритаётган 47 та ОФЙ ва МФЙ раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари тайинланиб, фаолиятларини бошлаб юбордилар. Бундан кўзланган мақсад бугунгидай обод ва фаровон турмуш тарзимизнинг бунёдга келишида фидойи меҳнат қилган ёши улуғ, улкан ҳаётий тажрибага эга инсонларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга муносиб турмуш шароитлари яратишга кўмаклашишдир.

Қари билганини пари билмас, деган гап бежиз айтилмаган. Турмуш қийинчиликларида тобланган ва бугунгидай дориломон кунларга етганига ҳаётидан мамнун бўлиб яшаётган нуронийларимизнинг ёшларни халқимизнинг асрлар оша яшаб бизгача етиб келган урф-одатлари, қадриятлари руҳида маънавий баркамол қилиб тарбиялашда улуғ мураббий эканлиги барчамизга аён. Уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этиши тинчлик ва осойишталикнинг барқарор бўлишидаги, оилаларда ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик ҳукмрон бўлишидаги йўл-йўриқлари ҳар доим ҳам ҳаётий заруратдир. Уларни эъзозлаш, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш биз учун ҳам фарз, ҳам қарздир.

Гавҳар ЧИМБОЙЧИЕВА,

"Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: