"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8146.38 +9.33
  • 1 EUR = 9965.47 +189.60
  • 1 RUB = 143.97 +0.63

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ ЯНГИЧА ШАPОИТДА

Биз таълим тизими ходимлари учун жуда ҳаяжонли ва қувончли дамлар тобора яқинлашмоқда, янги ўқув йили остонасида турибмиз.

Ҳар бир таълим муассасасида бу кунга улкан тайёргарликлар кўрилади ва муносиб нишонланади.

Бизнинг 20-сонли мактабимиз ўқитувчилари ва ўқувчилари учун 2017-2018 ўқув йили ўзига хос таассуротлар билан бошланиши табиий. Чунки 1966 йилда қурилиб, фойдаланишга топширилган мактабимиз биноси бу йил капитал таъмирланиб, замонавий қиёфага кирди. Бино атрофи, синфхоналар тўла таъмирланиб, ўқитувчиларнинг дарсларни бугунги кун талаблари асосида олиб боришларига шароитлар яратилди. 550 млн. 191 минг сўмлик маблағ эвазига "Амударё махсус қурилиш” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилган бунингдек бунёдкорлик ишлари  мактабимиз ўқитувчилари ва ўқувчиларига жуда манзур бўлди.

Айни кунда мактабимизда 58 нафар олий маълумотли ўқитувчилар овулнинг 614 нафар ўғил-қизларига таълим-тарбия беришмоқда.

Табиийки, жорий ўқув йили олдидан мактабимизнинг сифатли таъмирланиб, қулай шароитлар яратилганлиги уларни янада унумли ишлашга ундайди.

Эркин ҚУPБОНБОЕВ,

20-сонли мактаб директори.

Инвестиция дастурига мувофиқ 670 млн. 438,5 минг сўмлик маблағ эвазига капитал таъмирланган 26-сонли мактаб биноси янги ўқув йилига шай қилинди.

Мактабнинг 1-синфига янги ўқув йили учун 54 нафар ўқувчи қабул қилинди.Шунингдек, ўтган 2016-2017 ўқув йилида мазкур мактабнинг 9-синфини тугатган 24 нафар ўқувчи 10-синфда ўқишни давом эттиради.

Суратда: мактабнинг ташқи кўринишидан бир лавҳа.

М.ШОМУPОДОВ

олган сурат.

Янгиликни бўлишинг: