"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ҒОЛИБ СПОPТЧИЛАP АНИҚЛАНДИ

Барча соҳаларда бўлгани каби мамлакатимиз спорт соҳасида ҳам "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат Дастури доирасида турли хил мусобақалар, турнирлар ўтказилаётгани қобилиятли ва кучли спортчилар сафининг ошишига хизмат қилмоқда.

Шу йилнинг 16-17 август кунлари бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Pеспубликасининг кураш бўйича VII "Телетурнир – 2017” мусобақалари кураш спорти бўйича янги номларни кашф этди. 2003-2004 йилларда туғилган ўсмир ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилган "Телетурнир – 2017”мусобақаларига бизнинг  Амударё туманимиз мезбонлик қилди. Унда Қорақалпоғистон Pеспубликасининг барча туман ва шаҳарларидан келган иқтидорли  ёш полвонлар тўққизта вазн тоифасида ўзаро куч синашдилар. Кескин кураш, дўстлик  ва адолат тамойиллари асосида ўтган мусобақаларда туманимиз жамоаси Мўйноқ тумани жамоасини 8:1, Тахиаташ шаҳри спортчилар жамоасини 7:2 ҳисоб билан енгиб, мусобақанинг финал босқичида Нукус шаҳри жамоасини 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратдилар ва "Телетурнир – 2017” мусобақаларининг 1-поғонасидан жой олдилар.

Мусобақа якунига кўра, туманимиз спортчилари биринчи, Нукус шаҳри иккинчи, Хўжайли тумани ва Тахиатош шаҳри жамоалари учинчи ўринни эгалладилар.

Мусобақа ғолиблари Қорақалпоғистон Pеспубликаси спорт қўмитаси, Pеспублика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Кураш федерацияси томонидан кубок, медаллар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ушбу мусобақада туманимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар Зокир Болтабоев, Pустам Йўлдошев, Шоҳруҳ Собиров, Анвар Тожибоев, Сардор Агабоев ҳамда уларнинг мураббийи Зулҳижжа Худоёровага, спортчилар Санжар Муродбоев ва Шаҳноза Янгибоеваларга мураббийлик қилган Пўлат Кумековга, полвон қиз Маҳбуба Кенжабоева ҳамда унинг мураббийи Тазабой Матчановларга туманимиз спортини ривожлантириш борасидаги самарали фаолиятлари учун Қорақалпоғистон Pеспубликаси спорт қўмитаси томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Бу ютуқлар, албатта, спортчиларимизни янада юксакроқ марраларни кўзлаб яшашга ундайди.

Мақсуд Кенжаев, БЎСМ директори ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: