"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

ЁШЛАPИМИЗГА ИШОНАМИЗ

Туманимиздаги умумтаълим мактабларида болалар спортини ривожлантириш ва спорт базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Болалар ва ўқувчи-ёшлар ўртасида соғломлаштириш ва спорт тадбирлари мунтазам равишда ўтказилмоқда.  Умумтаълим мактабларида жами 31466 нафар ўқувчи-ёшлар таълим олади, шундан 15431 нафарини қиз болалар ташкил қилади. "Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг ҳудудий ва туман босқичида спортнинг 15 тури бўйича жами 12269 нафар ўқувчилар иштирок этган бўлса, уларнинг

3991 нафари қиз болалардир.

Бу йилги "Умид ниҳоллари – 2017” спорт мусобақалари қизғин ва дўстона курашлар остида ўтди. Мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳудудий ва финал босқичида туманимиздан жами 150 нафар ўғил болалар, 50 нафар қиз болалар иштирок этдилар.

Мусобақаларда ўқувчи-ёшларимиз спортнинг шахмат тури бўйича фахрли биринчи, ўзбек жанг санъати, дзю-до, кураш, стол тенниси бўйича иккинчи ва учинчи, бокс спорти, оғир атлетика, енгил атлетика, белбоғли кураш, футбол ва волейбол турлари бўйича тўртинчи ўринларни эгалладилар.

Болалар қалбида спортга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида спорт билан шуғулланиб, соғлом яшаш кўникмасини қарор топтириш, жисмоний ва маънавий комилликка интилиш туйғусини шакллантириш, уларни салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш ва зарарли одатлардан халос этишга доир чора-тадбирлар ҳар бир таълим муассасасида амалга оширилмоқда.

Таълим муассасаларида жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан мақсадли фойдаланиш бўйича қатъий назорат ўрнатилган. Ўқувчи-ёшларнинг спорт тўгаракларига тизимли равишда қатнашишини таъминлаш масаласи  доимий эътиборда.

Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича шуғулланувчи болалар ва ўсмирлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бугунги кунда мактаблардаги жисмоний соғломлаштириш гуруҳларида спорт билан шуғулланувчиларнинг 80,67 фоизини олимпия ўйинлари спорт тури билан шуғулланувчи болалар ташкил қилади. Спорт тўгараклари фаолияти  эса тўлиқ йўлга қўйилган. 275 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари дарсдан ташқари вақтда спортнинг 11 та тури бўйича 742 та гуруҳда ўқувчиларга спорт тўгараклари машғулотларини олиб боришмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, туманимиз умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшлари орасида туманимиз ва мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчи-ёшлар етишиб чиқади, дея фахрланишга тўла ҳақлимиз. Чунки, ўқувчи-ёшларимиз туман, Қорақалпоғистон Pеспубликаси ва мамлакатимиз миқёсидаги нуфузли беллашувларда совриндорлар сафидан жой олмоқдалар. Улар камолот пиллапояларидан юксалиб, албатта, жаҳоннинг энг номдор спортчилари билан беллашишга қодир жисмонан етук ва маънавиятли ёшлар сифатида камол топадилар.

 

Ғуломжон Қурбонбоев, туман ХТМФМТТЭ бўлими услубчиси.

Янгиликни бўлишинг: