"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

ОГОҲЛИК – МУСТАҲКАМ ҲИМОЯ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан фуқароларнинг хуқуқий маданиятини янада юксалтириш, қабул қилинаётган Қонунлар, Президент Фармонлари ва қарорлари ҳамда бошқа хуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказиш ва тушунтириш ишларини тўғри ва самарали ташкил этиш мақсадида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ҳуқуқий билимлар куни деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ ҳарбий прокуратураси назорати остидаги барча ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчилари билан қонунларни ўрганиш, содир этилиши мумкин бўлган хуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ўтказиш йўлга қўйилиб, тарғибот тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда.

Ҳуқуқий билимлар куни доирасида чегараолди ҳудудларда яшовчи аҳоли ўртаси-да фуқаролар онгидаги мафкуравий иммунитетни янада мустаҳкамлаш, улардаги Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини, огоҳлик ва ҳушёрликни оширишга қаратилган қонунчилик тарғиботи тадбирлари тизимли равишда давом этмоқда.

Бу борада амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида яқинда тумандаги чегараолди ҳудудларда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари ҳамда фуқаролар иштирокида "Огоҳлик – давр талаби” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ ҳарбий прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи адлия капитани Ж.М.Собиров ва Миллий хавфсизлик хизмати ва МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси масъул ходимлари, Чегара қўшинлари тизимидаги ҳарбий қисмлар офицерлари, Жаслиқ шаҳарчаси ва Хўжайли тумани ҳокимлиги, прокуратуралари, Халқ таълими бўлимлари, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва "Нуроний” жамғармаси, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. 

Тадбирда маърузачилар томонидан мафкуравий хуружлар, дунёда ва минтақамиздаги сиёсий вазият, айрим хорижий мамлакатларда юз бераётган қуролли тўқнашувлар ва террорчилик ҳаракатлари, диний экстремизм ва терроризм, унга қарши кураш масалаларида сўз юритилиб, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш, шунингдек чегараларимиз дахлсизлигини таъминлашда фуқароларнинг бурчлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилот ва муассасаларнинг ваколат ва мажбуриятлари ҳақида, "Ўзбекистон Pеспубликасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва унинг талабларини бузганлик учун қонунчилигимизда белгиланган жавобгарлик масалалари тўғрисида атрофлича сўз юритилди. Шунингдек, Pеспубликамизда янги қабул қилинган қонунлар ҳақида маълумотлар берилди.

Бу каби тадбирлар чегараолди ҳудудларида яшовчи аҳолини огоҳлик ва ҳушёрликка чорлаб, тинчлигимизни кўз қорачиғидек ҳимоя қилишга ҳисса қўшишга ундайди.

А.Қурбонов, Шимоли-Ғарбий ҳарбий округ ҳарбий прокурорининг катта ёрдамчиси, адлия майори.

Янгиликни бўлишинг: