"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8181.08 +1.34
  • 1 EUR = 9427.06 -41.77
  • 1 RUB = 122.73 -3.84

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссиясининг фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАPОPИ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссиясининг фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссиясининг фаолияти юзасидан доимий комиссия раиси М.Садуллаевнинг ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 6-, 24-моддаларига ва "Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Pегламенти”нинг 56-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши ҚАPОP   ҚИЛАДИ:

1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси М.Садуллаевнинг ҳисоботи қониқарли деб топилсин.

2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссиясига:

- Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2017 йил 21 июндаги "Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2017 йил 26 майдаги "Намунавий халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги СКҚ-7-III-сонли қарори ҳақида”ги 123/33-05-сонли қарори билан тасдиқланган Амударё туман Кенгаши фаолиятини кучайтириш юзасидан чора-тадбирлар режаси бандларининг ижросини таъминлаш;

- комиссия фаолиятида Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг халқ депутатлари туман Кенгашлари, доимий комиссиялари ва депутатлари томонидан ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларини рўёбга чиқариш давомида ҳужжатларни қабул қилишга доир ягона амалиётни шакллантириш мақсадида қабул қилинган ҳужжатлар намуналари асосида иш олиб бориш;

- Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган тегишли бандларни ижро этилишини  таъминлаш устидан доимий депутатлик назоратини ўрнатиш;  

- "Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг Pегламенти” ва "Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги Низоми” талабларига асосан комиссия иш фаолиятини ва комиссия аъзолари фаоллигини янада кучайтириш;

- комиссиянинг ҳар бир мажлиси муҳокамасига киритилаётган масалаларни ўрганишда комиссия таркибидаги депутатларнинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олган ҳолда вазифаларни тўғри тақсимлаш ва ҳар бир  аъзосига аниқ топшириқлар бериш;

- ҳудуд учун муаммо бўлган масалаларни ўрганиш, корхона ва ташкилотларда амалдаги қонунлар ижросининг бажарилиши юзасидан ўрганишлар ўтказиш, аниқланган камчиликларни бартараф қилишда ташкилотлар ва муассасаларга ҳар томонлама ёрдамлар кўрсатиш;

- ҳокимлик бўлим ва бошқармалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига тааллуқли масалалар бўйича ахборотларини эшитиш, тавсия бериш ва унинг ижросини назорат қилиш;

- комиссия аъзоларини фуқароларни қабул қилиш ва сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш вазифалари топширилсин.

3. "Тараққиёт кўзгуси” газетаси, "Амударё телевидениеси" ва "Amunews.uz” таҳририятларига туман Кенгаши доимий комиссиялари ва депутатлари фаолиятларини доимий равишда ёритиб бориш тавсия қилинсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Pегламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Х.Pажабова зиммасига юклатилсин.

5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ депутатлари Амударё туман

Кенгаши раиси:                                С.Йўлдашев

2017 йил 29 июль,

№ 132/35-05

Янгиликни бўлишинг: