"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7997.95 -28.83
  • 1 EUR = 9396.79 -201.29
  • 1 RUB = 128.37 -1.63

Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси тўғрисида

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАPОPИ

Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси тўғрисида

Амударё туманида 2017 йил 6 ойида иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоевнинг ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши ҚАPОP ҚИЛАДИ:

1. Амударё туманида 2017 йил 6 ойида иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси тўғрисидаги масала юзасидан туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Амударё туманида 2017 йил иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг 6 ойидаги ижроси қониқарли деб топилсин.

3. 2017 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури бўйича 3030 та янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 6 ойи давомида амалда 1186 та янги иш ўринлари яратилиб, режа 101,7 фоизга бажарилганлиги қайд этиб ўтилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоевга дастурга мувофиқ жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ўз вақтида ажратилмаса 1814 та янги иш ўринлари яратилиши хавф остида қолиши эҳтимоли мавжудлиги кўрсатиб ўтилсин ҳамда ушбу камчиликларни бартараф қилиш, шунингдек, коллеж битирувчиларининг тўлиқ бандлигини таъминлаш юзасидан тегишли чораларни кўриш топширилсин.

5. Туман ҳокимлиги (М.Темирбоев), туман иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими (P.Салаев):

- туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бандлик кўрсаткичлари ўсишининг муҳим манбалари ҳисобланган кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича аниқ иложларни белгиласин;

- дастурда белгиланган кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини, жумладан янгидан ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ва уй меҳнатининг барча турларини ривожлантириш орқали янги иш ўринларини ташкил этишни амалга оширсин;

- дастурда белгиланган прогноз параметрларининг бажарилишида амалга оширилаётган иложларни янада жадаллаштириш, шунингдек тегишли миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратсин;

- прогноз параметрларининг чуқур таҳлил қилиб, бандлик кўрсаткичларини кўтариш иложларини белгиласин ва натижаларини 2016 йилнинг тўққиз ойи якуни билан кўриб чиқсинлар.

6. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (А.Хужамуратов)га :

- меҳнат бозоридаги ҳолатни таҳлил қилиб бориш ҳамда иш изловчиларни тегишли ахборот билан таъминлаш ишларини янада яхшилаш;

- бўш иш жойларини (вакант лавозимларни) ва ишга жойлаштириш масаласида мурожаат қилган фуқароларнинг ҳисобини юритишда аниқлик ва тезкорлик асосида иш олиб бориш;

- иш сўраб мурожаат қилган фуқароларга ва иш берувчиларга иш топиш ҳамда ишчи кучи билан таъминлаш имкониятлари тўғрисида, касбларга ва ходимларга нисбатан қўйилаётган талаблар ҳамда иш билан таъминлашга доир бошқа масалалар тўғрисида маслаҳатлар бериш тизимини яхшилаш;

- ишсиз фуқароларни касбга ўргатиш, қайта ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш тўғрисида ўқув юртлари, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар билан шартномалар тузиш топширилсин.

7. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари:

- тегишли ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш, шу жумладан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида "Маслаҳат марказлари” фаолиятини янада жонлантириш чораларини кўрсинлар;

- яратилган янги иш ўринларининг сақланиб қолиниши ҳамда бандлик дастурининг ҳудудлар кесимида амалга оширилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатсинлар.

8. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ўз сайлов округларида тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари ташкил қилишда фаол иш олиб бориш ҳамда оилавий тадбиркорликни кенг тарғиб қилиш орқали янги иш ўринларини  яратиш, шу орқали бандлик дастурининг ҳудудлар кесимида тўлиқ ижро қилинишини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшиш топширилсин.

9. Ушбу қарор "Тараққиёт кўзгуси” газетасида, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинсин.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси М.Казаков зиммасига юклатилсин.

11. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ депутатлари Амударё туман

Кенгаши раиси:                                                 С.Йўлдашев

2017 йил 29 июль,

№ 129/35-05

Янгиликни бўлишинг: