"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” туман ҳудудий дастурининг 2017 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАPОPИ

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” туман ҳудудий дастурининг 2017 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” туман ҳудудий дастурининг 2017 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари А.Юлдашевнинг ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 6-, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А P О P    Қ И Л А Д И :

1. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” туман ҳудудий дастурининг 2017 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари А.Юлдашевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” туман ҳудудий дастури асосида 2017 йил биринчи ярим йиллигида муайян ишлар амалга оширилгани қайд этилсин.

3. Туман ҳокимлиги (С.Йўлдашев)га:

- туман ҳокимлиги ва ҳокимлик бўлимларида фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада яхшилаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида сайёр қабуллар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиш, ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериши тизимини амалиётга жорий этиш, шу асосда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлаш;

- туман иқтисодиётининг барқарор суръатлар билан ўсишини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ердан унумли фойдаланиш, давлат контрактация шартномаларининг бажарилишини ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш;

ҳудудларни, айниқса ижтимоий ва иқтисодий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган овул ва маҳаллаларни, чекка аҳоли пунктларини комплекс, жадал ривожлантириш, тижорат банкларининг фаол иштирокида янги иш ўринлари яратилишини таъминлаш, бюджетга тушумлар, шу жумладан, нақд пул маблағлари тушумини ошириш ва шу асосда пенсиялар, нафақалар ва бошқа биринчи даражали тўловларни ўз вақтида тўлаш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш;

- муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли ҳаёти шароитлари ва сифатини яхшилашга йўналтирилган янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон ва қулай уйлар қуриш ишларини ўз вақтида якунлаш ва фойдаланишга топшириш;

- таълим, ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш соҳасини, шу жумладан оналик ва болаликни муҳофаза қилишни янада ривожлантириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг иқтидорлари ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринга эга бўлишлари учун кенг имкониятлар яратиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

- жамиятда ҳукм сураётган ўзаро ҳурмат ва бирдамлик вазиятини янада мустаҳкамлаш, маҳалла, хотин-қизлар, ёшлар ташкилотлари, фахрийлар ташкилотларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш вазифалари топширилсин.

4. Муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида масъулиятни янада ошириш, аҳоли билан мунтазам равишда очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мансабдор шахсларнинг аҳоли олдида ҳисобот бериши тамойилига амал қилган ҳолда халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш вазифалари топширилсин.

5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларига тегишли туман Кенгаши депутатлари ва ҳудуддаги жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” туман ҳудудий дастурининг ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш вазифаси топширилсин.

6. Туман Кенгаши депутатларига қабул қилинган қонунлар, фармонлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бажарилиши, давлат органларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши бўйича улар ишининг самарадорлиги, улар томонидан фуқароларнинг мурожаатларига муносабат билдирилиши юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш вазифаси топширилсин.

7. Ушбу қарор "Тараққиёт кўзгуси” газетасида, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ғ.Ешниёзов зиммасига юклатилсин.

9. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ депутатлари Амударё

туман Кенгаши раиси:                                     С.Йўлдашев

 2017 йил 29 июль,

№ 128/35-05

Янгиликни бўлишинг: