"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7909.37 -35.07
  • 1 EUR = 9306.16 +43.21
  • 1 RUB = 126.72 -1.73

Амударё тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юлдашевнинг “Ёшлар билан ишлаш соҳасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши

_____________________________________________________________

ҚАPОPИ

 

  2017 йил 25 июль                                    № 127/34-05

 

Амударё тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юлдашевнинг "Ёшлар билан ишлаш соҳасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи ҳақида

 

Амударё туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юлдашевнинг "Ёшлар билан ишлаш соҳасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботини муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши таъкидлайдики, мамлакатимизда ёшлар тарбияси борасида, хусусан, ёшларни ҳар томонлама баркамол, етук инсон этиб тарбиялаш мақсадида зарурий чоралар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда туман аҳолиси сони 189 800 нафарни ташкил этиб, шундан  55 613 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлар бўлиб, шундан 10-14 ёшдаги болалар, яни "Камалак” ёшдаги болалар сони 13 867 нафарни ташкил этади.

Ҳозирги кунда 28 600 нафар, шундан қиз болалар сони 15 730 нафар ёшлар иттифоққа аъзо бўлиб, 30 нафар ёшлар етакчиси саноат, қурилиш, маданият идораларида, 9 нафар ёшлар етакчиси ўрта-махсус ўқув таълим муассасаларида, 77 нафар ёшлар етакчиси умумий ўрта таълим мактабларида, жами 116 нафар ёшлар етакчиси ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Президентимиз Ш.М.Мирзиеёв ташаббуси билан ёшлар ва вояга етмаганларнинг талим-тарбия олишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари маҳаллий ҳокимият органлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан "Ўзбекистон Pеспубликасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг баёни билан тасдиқланган дастур ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 22 май куни туман ҳокимлигининг баёни билан "Амударё туманида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” тасдиқланган.

Ушбу дастур доирасида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкил этиш, бандлигини таъминлаш ҳамда фойдали меҳнат билан шуғулланишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, вояга етмаган шахсларнинг ғайри ижтимоий ҳатти-ҳаракати ва маъмурий ҳуқукбузарлик содир этилишларини ҳамда уларнинг кўнгил очар (дам олиш) жойларда тунги вақтда бўлишларининг олдини олиш, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позицияга эга бўлган ёшларни тарбиялаш, маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш каби устувор вазифалар белгилаб қўйилган бўлиб, бу бўйича бир қатор амалий ишлар қилинган.

Жумладан, 2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан "Ватан келажаги сенинг қўлингда!" шиори остида "Ҳоким ва ёшлар" учрашувларини ташкил этиш бўйича туман ҳокимлигининг иш режаси ишлаб чиқилган. Жорий йилнинг 27 март, 11 апрель ҳамда 10 июнь кунлари "Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари ташкил этилган.

Амударё туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юлдашевнинг "Ёшлар билан ишлаш соҳасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборотини муҳокама қилиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши

 

ҚАPОP ҚИЛАДИ:

 

1. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юлдашевнинг "Ёшлар билан ишлаш соҳасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юлдашевга:

ўн кунлик муддатда туманда уюшмаган ёшларнинг статистик маълумотлар базасини яратиш, уни шакллантиришда тегишли давлат органлари ва муассасаларнинг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда ёшларнинг, айниқса, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, унинг амалга оширилишини ташкил этиш;

таълим муассасалари Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотларини қайтадан ташкил этиш, уларга алоҳида хоналар ажратиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш;

бир ойлик муддатда таълим муассасалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида "Ёшлар иттифоқи бурчаги” ташкил этилишини таъминлаш;

туманда жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, диний экстремистик оқимларга мойил бўлган, шунингдек нотинч оилалардаги ёшлар рўйхатини шакллантириш, улар билан индивидуал ишлаш ҳамда уларга психологик ёрдам кўрсатишни маҳаллалар кесимида тизимли йўлга қуйиш;

ҳар чоракда туманда ёшлар билан ишлаш соҳасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот бериб бориш вазифалари юклатилсин.

3. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Амударё туман Кенгаши:

ўн кунлик муддатда таълим муассасалари, маҳаллалар ҳамда корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятининг устувор йўналишлари ва мақсадини тарғиб этишга қаратилган манзилли тадбирларни ташкил этиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқсин ва унинг самарали амалга оширилишини таъминласин;

бир ойлик муддатда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши аппарати ҳамда бошланғич ташкилотлари учун истиқболли кадрлар захирасини шакллантирсин;

ҳар ойда "Ҳоким ва ёшлар” учрашувини ўтказишни туман ҳокими билан келишган ҳолда юқори савияда ташкил этиб борсин.

4. Ушбу қарор "Тараққиёт кўзгуси” газетасида, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинсин.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Янгибаева) зиммасига юклансин.

6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 Халқ депутатлари Амударё

туман Кенгаши раиси:                                                   С.Йўлдашев

Янгиликни бўлишинг: