"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

“Обод турмуш йили“ янгиликлари

Тадбирда она – Ватан мадҳи

Шу йилнинг 19 июль куни Назархон ОФЙда "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, Мустақил Ўзбекистон!” шиори остида адабий-мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда йиғин фаоллари, ҳудуддаги фермер хўжаликлари меҳнаткашлари, ёзги таътилни мароқли ўтказаётган мактаб ўқувчилари иштирок этдилар. Туман маданият ва спорт ишлари бўлимига қарашли Қипчоқ Маданият уйидан ташриф буюрган бир гуруҳ санъаткорлар она-Ватан, дўстлик ва муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этишиб, тадбир иштирокчиларини хушнуд этдилар.

 Қўли ширин нонвой

Манғит шаҳрининг "Бой овул” маҳалласида оилавий тадбиркорлик, уй меҳнати, кассаначилик фаолияти билан шуғулланувчилар кўпчиликни ташкил этади.

Нонвой Саломат Тилепов оиласининг молиявий аҳволини яхшилаш учун чет элга чиқиб ишлаб келаётганларга эргашмади. Аксинча,  ўз оиласи бағрида яшаб ҳам яхши турмуш кечириш мумкинлигини тенгқурларига исботлай олди. Маҳалладошларига патир, юпқа нон, оби нон ва чўрак нонлар ёпиб бериб, уларнинг ҳам олқишини, ҳам дуосини олишга эришмоқда.

Барчага манзур бўлди

Мамлакатимиз мустақилликка эришган кун тобора яқинлашмоқда. Шу муносабат билан туманимизнинг барча ҳудудларида истиқлолимизни улуғлашга, мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

18 июль куни "Олмазор” маҳалласида ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди.

Тадбирда "Миллий тикланиш” демократик партияси туман кенгаши раиси ўринбосари Ш.Янгибоева, туман ҳокимлиги мутахассиси Ғайрат Жумамуродов, "Камолот” ЁИҲ туман бўлими ходими М.Ўрозбоев, ҳудуддан халқ депутатлари туман Кенгашига  сайланган депутат Г.Аҳмедовалар қатнашдилар ва йиғилганларни яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрамимиз – мустақиллигимизнинг 22 йиллиги билан қизғин қутладилар. Истиқлолни, Ватанни, озод ва бахтиёр замонамизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди.

  Мўл ҳосил тўпланмоқда

Июль ойи – ғўза парваришида муҳим палла экинлигини яхши ҳис қилган қиличбойлик пахтакорлар бу даврнинг  ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиб, фидокорона меҳнат қилишиб, ғўза тупларида мўл ҳосил тўплашга эришмоқдалар.

Ғўза парвариши ишлари айниқса Қиличбой овулининг "Амирхон” фермер хўжалигида намунали ташкил этилмоқда.

90 гектар пахта майдонининг ҳар гектаридан 40 центнердан "Оқ олтин” ҳосили етиштиришни ният қилган ушбу фермер хўжалиги пахтакорлари ғўзаларни иккинчи маротаба суғориш ишларини ҳам қизғин бошлаб юбордилар.

Ғўза парваришида фермер хўжалиги механизаторлари Бектемир Шерманов ва Ҳайитбой Ўрозметовлар, тажрибали сувчилари Шокир Ўрозметов ва Қадамбой Pахимовлар намунали меҳнат қилмоқдалар.

 Зараркунандаларга қарши кураш кучайтирилмоқда

Туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди томонидан Тошкент биоорганика институти билан 2013 йил учун шартнома тузилиб, ҳар икки гектар пахта майдонига бир донадан феромон тутқичлар ва бошқада бир қанча ўсимликлар зараркунандаларига қарши курашда ишлатиладиган биомаҳсулотлар ва воситалар олиб келинган эди.

Мана шу нарсалардан оқилона фойдаланиш натижасида ҳозирги кунда ғўза зараркунандаларини кескин камайтиришга эришилмоқда.

 "Дўстлик” системаси таъмирланмоқда

Туманимизда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда коллектор-дренажларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Шу сабабдан ҳам туманда мавжуд коллектор-дренажларни тиклаш ва таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Тумандаги йирик коллекторлардан бири – "Дўстлик” системасида 75 км. узунликда таъмирлаш ва тиклаш ишлари режалаштирилган бўлиб, шу кунгача унинг 45 километрида жами салкам 300 млн. сўмлик иш бажарилди.

Янгиликни бўлишинг: