"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ВАКИЛЛАP ЙИҒИЛИШИДА ҲОКИМ ЎPИНБОСАPИ ҲИСОБОТ БЕPДИ

Маълумки, янги таҳрирдаги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасида шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ваколатида бўлган, ҳар чоракда Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг фуқаролар йиғинлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар юзасидан ҳисоботларини эшитиш тартиби янада мустаҳкамланди.

Мана шу тартиб-тамойилга асосан шу йилнинг 7 июль куни Манғит шаҳридаги Навоий номли ва "Чордара”, 8 июль куни "Бойовул” ва "Дурунки”, 10 июль куни "Дўстлик” ва "Янгиобод”, 11 июль куни  "Олмазор” ва "Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинларида вакиллар йиғилиши ўтказилиб, уларда туман ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботлари тингланди.

Ҳисоботларда таъкидланганидек, 2017 йилда туманимизда барча манбалар ҳисобидан жами 80 млрд. сўмга яқин ҳажмда қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Жумладан, Инвестиция дастурига асосан туманда жами 10 та мактаб ва мактабгача таълим муассасалари объектларини, яъни Бўз ёп овулидаги 77-сонли, Қангли овулидаги 79-сонли, Қиличбой овулидаги 82-сонли, Намуна маҳалласидаги 78-сонли, Юқори қишлоқ маҳалласидаги 81-сонли мактаблар биноларини, шунингдек, Чордара маҳалласидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасаси биносини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Амир Темур номли овулдаги  25-сонли, Дўрман овулидаги 20-сонли, Босув  маҳалласидаги 26-сонли мактаб биноларини ҳамда Холимбег овулидаги 29-сонли мактабгача таълим муассасаси биносини капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Юқоридаги объектларнинг барчаси мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида, яъни, 20 августга қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Шунингдек, Манғит шаҳрида Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ва туман давлат Нотариал идораси бинолари қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ҳисоботда шунингдек, Манғит шаҳридаги маҳаллаларни табиий газ билан таъминлаш, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, истеъмолчиларга электр энергияси ва ичимлик суви етказиб бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотлар бердилар.

Йиғилишда фуқароларнинг вакиллари туман ҳокими ўринбосарларига саволлар билан мурожаат қилишиб, тегишли жавобларни олдилар.

Кун тартибидаги масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

(Фото - http://muloqot.uz)

Янгиликни бўлишинг: