"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

ИСТЕЪМОЛЧИ ВА ҚОНУН БИЗГА ИШОНИНГ ВА МУPОЖААТ ҚИЛИНГ!

Ўзбекистон Pеспубликасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш чора-тадбирлари белгилаб қўйилган.

Ушба Қонун мазмун-моҳиятини тарғибот-ташвиқот қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини оширишга қаратилган ишларни янада ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 31 мартдаги "Қорақалпоғистон Pеспубликаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 194-сонли Қарори қабул қилиниб, ушбу қарор асосида туман ҳокимининг 2017 йил 6 апрель куни 202-сонли қарори қабул қилинди.

Бу қарорларнинг қабул қилиниши бежиз эмас. Чунки бунинг замирида жамият зиммасига улкан вазифалар юкланиб, туман аҳолисининг жамиятга бўлган ишончини қозониш асосий мақсад қилиб қўйилган. Жамият томонидан 2017 йил давомида "Истеъмолчи”, "Истеъмолчи ва унинг ҳуқуқлари” каби мавзуларда тумандаги халқ таълими ҳамда тиббиёт соҳасига қарашли муассасаларда ва бошқа корхона-ташкилотларда халқ билан мулоқот ва учрашувлар ўтказилди. Бу каби чора-тадбирлар эса ўз навбатида, аҳолининг ташкилотга бўлган ишончи ошишига хизмат қилмоқда. Жамият ходимлари томонидан 2016 йил октябрь ойидан то ҳозирги кунгача амалга оширилган ишларнинг сарҳисоби натижасидан ҳам билиш мумкинки, жамият фаолиятига бўлган ишонч ортиб бормоқда. Жумладан, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ушбу даврда 100 дан ортиқ истеъмолчи мурожаат қилган бўлиб, уларнинг мурожаатлари тўлиқ қаноатлантирилди, истеъмолчилар жамият ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Азиз юртдошлар! Сизнинг истеъмолчи сифатида ҳуқуқларингиз Қонун ҳимоясида эканлигини эсда тутинг. Истеъмолчи сифатида ҳуқуқларингизнинг бузилганлигини англаган заҳоти зудлик билан туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида ташкил қилинган 515-10-91 рақамли "Ишонч телефони”га қўнғироқ қилсангиз кифоя. Жамият ходимлари қонун доирасида сизнинг ҳуқуқингизни ҳимоя қилади. Бизга ишонинг ва мурожаат қилинг!

И.ХУДОЁPОВ, туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси.

(Фото - http://turkistonpress.uz)

Янгиликни бўлишинг: