"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Халқ билан мулоқот - фаолиятимизнинг бош мезони

2017 йилнинг мамлакатимизда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилиниши муносабати билан Амударё тумани ҳокими С.Йўлдошев бошчилигида туман фаоллари ҳар ҳафтанинг шанба куни ҳудудларга бориб, аҳоли билан учрашиб, мулоқотлар ўтказмоқда.
Мулоқотлар асносида тегишли ҳудуддаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирокида аҳолининг иш билан таъминланганлик даражаси, оиланинг даромад манбаларининг мавжудлиги, томорқа ерларидан фойдаланиш ҳолати, уй хўжаликларида чорва моллари, парранда боқиш ишларининг қай даражада йўлга қўйилгани кўздан кечирилади. Ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилиб, янги иш ўринлари яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланади. Аҳоли билан самимий мулоқот қилиниб, уларни қийнаётган муаммоли масалалар ўрганилади ва ҳал қилиш чоралари кўрилади.

Қуйида туман ҳокимлигининг расмий сайтида эълон қилинган фотогалерея билан танишишингиз мумкин:

Халқ билан мулоқот - фаолиятимизнинг бош мезони

 






Янгиликни бўлишинг: