"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9547.05 -3.76
  • 1 EUR = 10585.8 -35.50
  • 1 RUB = 155.06 -1.59

ДОНОPЛИК – БЕМОPЛАPГА ШИФО УЛАШИШДИP

14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни


Қон – танадаги барча хужайра ва тўқималарни бир-бири билан боғлаб туради. Хужайра ва тўқималарнинг меъёрий фаолияти учун зарур бўлган ички муҳит давомийлигини сақлашда ҳам қон жуда муҳим роль ўйнайди. Томирларда ҳаракатланаётган қон организмда бир қанча вазифаларни бажаради, у худди транспорт каби тўқималарга озиқ моддаларни етказиб беради, буйраклар, тер безлари, ўпка ва ичак орқали организмдан чиқариб юбориладиган моддалар алмашинувининг охирги маҳсулотларини тўқималардан чиқариб ташлайди. Қон гармонларни ва бошқа физиологик фаол моддаларни ҳужайралардан бошқа ҳужайраларга ташиб беради.

Сақлаш муддати чегараланганлиги сабабли қонга доимо эҳтиёж сезилади. Керакли миқдордаги қоннинг доимо ва ҳар ерда бўлишини таъминлаш учун соғлом инсонлар доимий, беғараз қон донорлигига жалб қилинади. Беминнат қон топшириб, бошқалар ҳаётини сақлаб қолишга ўз хоҳиши билан ҳисса қўшадиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган соғлом инсонлар қон донорлари ҳисобланиб, улар аввало қон қуйиш марказларида 4 босқичли тиббий текширувдан ўтказиладилар. Соғлом киши учун қон топшириш албатта, хавфсиз хисобланади. Чунки, одам организмида 4,5-5 л. қон мавжуд, ундан 400 мл. олинади ва организм 36 соат ичидаёқ йўқотилган ушбу суюқлик ўрнини тиклаб олиш хусусиятига эга.

Қон хизматини, албатта, донорларсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига кўра хавфсиз қон фақатгина беғараз донор кўмаги билан тайёрланади ва таркибий қисмлари ва препаратларига бўлган эҳтиёжини қоплаш учун ҳар минг аҳолининг 40-60 нафари донор сифатида қон топшириши керак бўлади. Бугунги кунда Ўзбекистон  Pеспубликасида минг кишига 4-5 нафар донор тўғри келади.

Донорлик – кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Донор қон топширар экан, у фақат бировнинг ҳаётини сақлабгина қолмай, аксинча ўз соғлигини яхшилашга эришади. Бугунги кунда иқлим ва экологиянинг ўзгариши натижасида юрак, қон томир касалликлари кўпайиши кузатилмоқда. Бу касалликда вақти - вақти билан қон олдириш ғоят муҳим ҳисобланади.

Кўнгилли донорлар энг ишончли қон топширувчилардир. Улар қон топширишдан аввал тиббий кўрикдан ўтадилар. Шахс соғлигига зарар етказмаслик, унга қон орқали у ёки бу вирусни юқтирмаслик учун донор қонидан беморларга зарур бўлган компонентлар тайёрланади. Шунинг учун фақат соғлом одамгина донор бўлиши мумкин. Донорлик беморларга шифо улашишдек эзгу ишдир.

 

З.ЎPОЗБОЕВ,

туман тиббиёт бирлашмаси Қон банки шифокори.

Фото - http://news.uzreport.uz

Янгиликни бўлишинг: