"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8249.97 +12.13
  • 1 EUR = 9392.59 +1.14
  • 1 RUB = 124.67 -1.19

“Миздахкан” археологик-архитектура комплекси

Қорақалпоғистоннинг тарихи мамлакатимизнинг барча қадимий минтақаларининг тарихи каби жуда бой, хилма-хил ва қизиқарлидир. Бу заминни ўзига хос археологик топилмалар қўриқхонаси дейиш мумкин. Чунки, бу ерда кишининг диққатини тортадиган, ҳайратлантирадиган кўплаб археологик ёдгорликлар мавжудки, улар ўта ноёблиги ва мафтункорлиги билан алоҳида ажралиб туради.

МИЗДАХКАН Археологик-архитектура комплекси.

(Милоддан аввалги IV аср – милодий XIV аср)

Қадим Миздахкан археологик-архитектура комплекси 200 гектар дан ошиқ майдонда, Хўжайли - Кўҳна - Урганч (Туркманистон) автомобил йўли бўйида жойлашган.

Комплекснинг асосий қисмлари Хўжайли шаҳрининг жанубий-ғарбидаги учта тепаликда жойлашган. Комплексга Гаур-Қалъа, Шамун-наби, Мазлумхан Сулу, Халифа Pажаб мақбаралари киради. Археологик қазиш ишлари давомида сийрак учрашадиган осуар "қабристонлари ”, тангалар, ҳар хил кундалик турмуш буюмлари, шиша, тиллодан юқори савияда ишланган буюмлар топилди.

Қадимий ва бой тарихимизни ўрганиш, кенг тарғиб этиш ёшларда қандай буюк зотларнинг, дунё илм-фани ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшган улуғ олим ва мутафаккирларнинг авлоди, бетакрор мерос вориси эканидан фахрланиш туйғусини кучайтириш, маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади.

Мамлакатимизда миллий қадриятларимизни, юртимиздаги тарихий обида ва маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш, ўрганиш ва муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Pеспубликасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.

Қорақалпоғистон Pеспубликасида ушбу ҳужжат асосида қадимий ёдгорликларни ўрганиш, қайта тиклаш бўйича кенг кўламли илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб борилмоқда. Хусусан, Кат-Фирқалъа, Тупроққалъа, Ақчахонқалъа, Аёзқалъа, Чилпиқ, Миздахкан сингари маданий ёдгорликлар ўрганилиб, халқаро туризм йўналишига киритилди. Миздахкан архитектура-археологик комплексини ҳар йили минг-минглаб кишилар, хорижий сайёҳлар зиёрат қилишади.

Pасмлар: Галина Тюгай, Эльмира Алейникова

(Фото - meros.uz)


 

Янгиликни бўлишинг: