"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8249.97 +12.13
  • 1 EUR = 9392.59 +1.14
  • 1 RUB = 124.67 -1.19

Орол муаммоси – глобал муаммо

1911-1962 йилларда Орол денгизининг сатҳи энг юқори нуқтада бўлиб, 53,4 метрни, сувининг ҳажми 1064 куб километрни ва минераллашув даражаси 1 литр сувда 10-11 граммни ташкил этар эди...

Денгиз транспорт, балиқ хўжалиги, иқлим шароити жиҳатидан катта аҳамиятга эга бўлган. Унга Сирдарё ва Амударёдан ҳар йили деярли 56 куб километр сув келиб куйилар эди. Охирги 30 йил ичида денгиз сатҳи 20 метрга пасайди ва сув ҳажми 1062 минг км куб дан 268 минг км куб га тушиб колди. 1960 йилдан то 1996 йилга қадар Орол денгизи 748 км куб сув йўқотди.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон давлатлари бошлиқларининг 1993 йил март ойидаги Қизилўрдада бўлиб ўтган учрашувида «Орол денгизи танглигини ҳал этиш юзасидан биргаликда ҳаракат қилиш тўғрисида»ги битим имзоланди.

Мутахассислар берган маълумотларга қараганда Орол атрофидан ҳар йили атмосферага 15-75 миллион тонна чанг ва туз кўтарилади.

Президент Ислом Каримов ССМ Бош Ассамблеясининг 43-сессиясидаги ўзининг чиқишида (28 октябрь 1993 йил) барча жаҳон мамлакатлари намояндалари эътиборини Орол фожиасига жалб қилди.

2000 йил 12 сентябрда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нуткқида яна бир марта Орол муаммосини бутун дунё фожиаси деб БМТ қошида махсус Оролга бағишланган қўмита тузишни таклиф килдилар.

Ўрта Осиё мамлакатлари ва Қозоғистон мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ минтақавий муаммоларни биргаликда хал этишга бел боғлади. Орол бўйидаги экологик бўрон давлатларимизни бир ёқадан бош чиқариб ишлашга ундади. Натижада Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ташкил этилди. Жамғарма 40 миллионга яқин нуфузлик минтақада янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолини зарур дори-дармон, тиббий хизмат ва ичимлик сув билан таъминлаш борасида фаоллик кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари минтақа мамлакатларининг изчил саъй-ҳаракатлари Орол муаммоси ечимига йирик халқаро молиявий ташкилотлар, кўплаб хорижий давлатларни жалб қилди.

1994 йилга келиб Орол денгизидаги сувнинг сатҳи 32,5 метрга, сув ҳажми 400 куб километрдан камроққа, сув юзасининг майдони эса 32,5 минг квадрат километрга тушиб қолди, сувнинг минераллашуви икки баробар ортди. Ҳозирги вақтда 1 литр сувда 40-50 гр туз бор.

"Мутахассисларнинг маълумотларига қараганда, ҳар йили республиканинг атмосфера ҳавосига 4 миллион тоннага яқин зарарли моддалар қўшилмоқда. Шуларнинг ярми углерод оксидига тўғри келади. 15 фоизини углеводород чиқиндилари, 14 фоизи олтингугурт кули оксиди, 9 фоизини азот оксиди, 8 фоизини қаттиқ моддалар ташкил этади ва 4 фоизга яқини ўзига хос ўткир заҳарли моддаларга тўғри келади”.

Бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири – Орол денгизининг қуриб бориши ва бунинг оқибатида экологик тизимнинг издан чиқишидир. Жумладан, тупроқнинг шўрланиши ва саҳроланиш жараёни, сув ресурсларининг ифлосланаётганлиги, тоза ичимлик суви тақчиллигининг ошиб бориши ҳеч бир кишини бефарқ қолдирмайди. Айниқса, атмосфера ҳавоси қумли ва тузли бўронлар оқибатида ифлосланиб, натижада биологик хилма-хиллик кескин камайиб бормоқда. Энг аянчлиси, Орол денгизининг қуриши баробарида табиий иқлим ўзгариб, минтақада жиддий ижтимоий-экологик вазият юзага келмоқда. Табиийки, бу жараён аҳоли саломатлигига, хусусан, аёллар ва болалар соғлигига таъсир қилиб, аҳоли орасида атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган турли касалликларни келтириб чиқармоқда. Минтақада генофонд¬нинг салбий ўзгариш тенденцияси кузатилмоқда. Бу билан боғлиқ экологик вазиятни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари, халқаро ташкилотлар кўмагида бир қатор мақсадли лойиҳа ва дастурлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Мисол тариқасида "ЭКОСАН" саломатлик поездлари, ЭКОСАН-ЮНИСЕФнинг "АСПЕPА", "Оролбўйи минтақасининг оналари ва болаларига экологик ва минтақавий ёрдам", "Орол муаммолари халқаро ҳамкорликка даъват", "Оролбўйи минтақасида туризм ва экотуризм", шунингдек, сув таъминоти ва санитария ҳолатини яхшилашга йўналтирилган қатор лойиҳаларни кўрсатиш мумкин. Бинобарин, ушбу муаммолар нафақат минтақа доирасида, балки бутун жаҳон ҳамжамияти нигоҳида, халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилиши-ю, бартараф этилишини тақозо этмоқда. Халқаро анжуман очилишида сўзга чиққан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Болат Нургалиев, Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиёда қишлоқ хўжалиги ва табиий ресурслар бўйича департаменти директори Кацужи Мацунами, Жаҳон банкининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий идораси директори Аннет Диксон, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев, Жаҳон Соғликни Сақлаш Ташкилотининг "Саломатлик" дастурлари бўйича минтақавий директори Недрет Эмирўғли, ЮНИСЕФнинг соғлиқни сақлаш ва овқатланиш масалалари бўйича минтақавий маслаҳатчиси Санжив Кумар, ЮНФПАнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ален Муширу, ЮНИДОнинг Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий бюроси директори Гжегош Доночик, Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги минтақавий идораси бошқарувчи директори ўринбосари Мацуёши Кавасаки, ГЭЖ/БМТPД ижрочи мувофиқлаштирувчиси Яник Глемариклар ҳам жиддий муаммо ҳолатини яхшилаш борасида мавжуд имконият ва саъй-ҳаракатларни кучайтириш, халқаро ҳамкорликни жадал суръатларда ривожлантириш масалаларига эътибор қаратишди. Орол денгизининг таниб бўлмас даражада қум-саҳролар билан қопланиши ва бу ердаги экологик инқирознинг юзага келишида асосан аввалги даврларда амалга оширилган хўжалик фаолияти, иқлим ўзгариши, ирригация тизимларини қуриш ва сувдан маиший, саноат соҳасида фойдаланиш эҳтиёжининг ортиши ва яна бошқа табиий жараёнлар сабаб бўлган, дейиш мумкин. Оқибатда Орол денгиз сатҳи охирги 50 йил давомида 4 баробардан кўпроққа қисқарди, сув 24 метрга пасайди, унинг ҳажми 10 мартага камайди. Бу каби салбий кўрсаткичлар бугун ҳеч биримизни хавотирга солмай қўймайди.

Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ва жиддий хавф-хатарнинг олдини олиш борасида кўпгина қонун ҳужжатлари жорий этилган бўлиб, уларнинг аксарияти Орол денгизи минтақасидаги ҳудудларнинг экологик аҳволини яхшилаш, ер емирилишининг олдини олиш ва қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ошириш, аҳолини соғломлаштириш, сув билан таъминлаш сингари устувор вазифаларга қаратилган.

(Фото - uzssgzt.uz)

Янгиликни бўлишинг: