"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

“Welcome to Karakalpakstan” – янги саҳифа

Изланиш, интилиш бор жойда ҳамиша ижобий ўзгаришлар, ривожланиш бўлади. Айниқса, бу сифатлар  ижод аҳлига хос  бўлса, унда ижодкор учун ҳам, у меҳнат қиладиган ижодий жамоа учун ҳам янада янги имкон эшиклари очилади.

Амударё туманининг  ижтимоий-сиёсий нашри "Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг www.amunews.uz  веб сайти 2012 йил 31 июлда давлат рўйхатидан ўтказилиб, Қорақалпоғистон Pеспубликасидаги ягона мустақил интернет нашр сифатида ўз фаолиятим бошланганида кўпчилик бу нашрнинг келажагига ишонмаган эди. Лекин таҳририят бош муҳаррири Ғ.Ешниёзов раҳбарлигидаги ижодий жамоанинг ўзаро жипслиги, замон тараққиётига мос равишда иш юритиб, тинимсиз изланишлари туфайли веб сайт ўз мухлислари эътиборини қозонди ва  интернет тармоғида мавқеи мустаҳкамланиб, мухлислар аудиторияси тобора кенгайиб бормоқда. Веб сайт саҳифаларида жойлаштирилаётган турли хил мавзулардаги мақолалар, шеър ва ҳикоялар, ижтимоий-сиёсий мавзулардаги мунозарали лавҳа ва очерклар, публицистик мақолаларни ҳар куни юзлаб кишилар қизиқиш билан ўқишмоқда. Бугунги кунда веб сайт мухлислари аудиторияси хорижий давлатлар фуқаролари ҳисобига янада кенгайди. Чунончи, 20 гаяқин хорижий давлатлар фуқаролари ҳам www.amunews.uzвеб сайтининг ҳақиқий мухлисларига айланишган.

Интернет тармоғида тобора нуфузли ортиб бораётган www.amunews.uzвеб сайти ижодий жамоаси доимий изланишда. Веб сайт  таҳририяти Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2014 йилда эълон қилинган "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда, тадбиркорликни ривожлантиришда ва аҳолининг ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд қисмига ёрдам кўрсатишда фуқаролик жамияти институтлари билан давлат тузилмаларининг ўзаро ижтимоий шериклигини янада кучайтириш” мавзусидаги танловда "Оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик, касаначилик, халқ ҳунармандчилиги ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини, айниқса, қишлоқ жойларда ривожлантиришга кўмаклашиш” номли лойиҳа билан  иштирок этиб 14 млн сўм миқдорида давлат грантини ютиб олган эди. Мазкур лойиҳа 2014 йилнинг 1 декабридан 2013 йилнинг 30 ноябрь ойига қадар муваффақиятли амалга оширилди. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларида, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларида масъул мутахассислар иштирокида семинарлар, давра суҳбатлари, очиқ ва ошкора мулоқотлар ўтказилди. Веб сайт саҳифаларида лойиҳа мавзусига оид ўнлаб мақолалар чоп этилиб, халқ ҳунармандлари, касаначи ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг илғор тажрибаларини оммалаштиришга амалий ёрдам берилди.

Бу борадаги ижодий изланишларни давом эттириш, веб сайт саҳифаларида ёритилаётган мавзулар хилма-хиллигини таъминлаш мақсадида веб сайт таҳририяти Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик  жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2016 йилда эълон  қилинган "Мустақиллик йилларида республика ҳаётининг турли  соҳаларида эришилган ютуқлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги танловда иштирок этиб  www.amunews.uzвеб сайтида "Welcome to Karakalpakstan” саҳифасини ташкил қилиш орқали Қорақалпоғистон Pеспубликаси тарихий ёдгорликлар, қорақалпоқ халқининг номоддий маданий мероси ва бугунги фаровон ҳаётини хорижий аудитория ўртасида тарғиб қилиш” мавзусидаги лойиҳаси билан иштирок этиб, 25 млн. сўмлик давлат грантини ютиб олди.

Лойиҳанинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш жараёнида Қорақалпоғистоннинг тарихий ёдгорликлари, маданий мерос объектлари, номоддий мерос дурдоналари, табиати, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, жамиятдаги ҳамжиҳатлик ва миллатлараро тотувлик манзараларини халқаро жамоатчилик эътиборига етказишда кенг қамровли мақолалар, бадиа ва тарихий лавҳалар, очерклар, машҳур тарихий шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи юксак маҳорат билан ёзилган очерклар ва тақлилий мақолалар, тарихий ёдгорликлар, Қорақалпоғистоннинг ўтмиши ва бугунги ҳаёти ҳақидаги адабий-бадиий ва хронологик лавҳа ва публицистик очерклар "Welecome to Karakalpakstan” саҳифасида ўзбек ва инглиз тилларида эълон қилиб борилади.

Ўн икки ой давомида Қорақалпоғистон Pеспубликасининг тарихи ва бугуни, республика туманлари ҳақидаги тарихий-этнографик маълумотлар, айниқса, "Орол муаммоси – глобал муаммо” рукнидаги туркум мақолалар, бой ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси – наботот олами ҳақида ҳикоя қилувчи қизиқарли суҳбатлар, "Халқ амалий санъати” туркумидаги мақолалар "Welcome to Karakalpakstan” саҳифасидан доимий равишда жой олади ва барча матнлар ўзбек ва инглиз тилларида ёритилади. Бу эса тарихий илдизи теран, моддий ва номоддий бойликлари бисёр, урф-одат ва анъаналари, маънавияй қадриятлари ўзига хос, жаҳон халқларига ибрат бўлгулик қорақалпоқ халқининг дунё  ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашида муҳим аҳамият касб этади ҳамда дунё халқларининг қалбида  қорақалпоқ халқи тарихи, маданияти ва маъанвиятига чексиз ҳурмат-эътиром туйғуларини уйғотади. Чунки қорақалпоқ халқининг тарихи ҳам, бугуни ҳам, шу баробарида номоддий маданий мероси, тарихий обидалари, урф-одат ва анъаналари, жамики маънавий қадриятлари, барча-барчаси ҳар бир киши қалбида ҳавас ва ҳайрат уйғотишга қодир гўзал, мароқли  "Welcome to Karakalpakstan” саҳифаси орқали хорижий мухлислар аудиториясига манзур бўлишига ва мамлакатимиз билан танишиш истагидаги чет элликлар қалбидан ҳам муносиб жой олишига ишонамиз.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА, www.amunews.uzвеб сайти мухбири.

Янгиликни бўлишинг: