"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Хайр мактаб, салом коллеж!

Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 28 апрелдаги "Умумий ўрта таълим муассасаларида 2016-2017 ўқув йилини якунлаш ва «Хайр мактаб, салом коллеж!» тадбирларини ўтказиш тўғрисида”ги 135-сонли буйруғига мувофиқ шу йилнинг 25 май куни туманимизнинг барча умумтаълим мактабларида "Хайр мактаб, салом коллеж!” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилди. Бу йили тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синфини 3369 нафар ўқувчи-ёшлар битирмоқда. Улар давлат имтиҳонлари якунланганидан кейин туманимиз ва Қорақалпоғистон Pеспубликасида жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқишни давом эттиришади. Шу сабабдан ҳам 9-синф битирувчилари учун бағишланган тадбир "Хайр мактаб, салом коллеж!” деб номланган.

"Хайр мактаб, салом коллеж!” тадбирлари ўқувчилар-нинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини, халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур сингдириш, уларда келажакка ишонч, кексаларга ва устозларга ҳурмат-эҳтиром, Ватанга муҳабаткаби туйғуларни шакллантиришга ҳамда замонавий касб-ҳунарга эга бўлиш иштиёқини жонлантиришга йўналтирилган.

Тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирок этишиб, ўқувчиларга юртимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламлибунёдкорлик ишлари тўғрисида аниқ рақамлар ва далиллар келтирилган ҳолда жонли мулоқотлар ташкил этилди.

"Хайр мактаб, салом коллеж!” тадбирларида ўқув йили сарҳисоб қилиниб, спорт мусобақалари, мусиқа танловлари, билимлар беллашуви ва умуман мактаб ҳаётида фаол иштирок этган фаол иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар тақдирландилар. Айниқса 9-синф ўқувчилари орасида фанлар олимпидасининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида совринли ўринларни эгаллаган 27-мактабдан Айжамал Ўразбоева, 56-мактабдан Билол Тўлибоев, 67-мактабдан Ҳулкарой Худоёрова, 16-мактабдан Умиджон Пирманов, 18-мактабдан Дилшод Одилбоев, 5-мактабдан Озода Мақсадбоева, 15-мактабдан Pуслан Йўлдошевларни алоҳида атаб ўтиш мумкин. Ушбу ўқувчилар ўзлари танлаган фан йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳудудидаги истаган касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейларга тўғридан-тўғри ўқишга кириш имкониятига эга бўлишди.

Шунингдек, ўз қобилияти ва иқтидори билан билимлар беллашуви, турли спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаб, устозлари ва ота-оналар ишончини оқлаган ўқувчилар алоҳида тақдирландилар. Шунингдек, "Энг ибратли ўқувчи”, "Энг фаол ўқувчи”, "Ижодкор ўқувчи”, "Ёш ихтирочи”, "Мактабимиз фахри”, "Спорт устаси”, "Компьютер устаси”, "Энг ораста қиз” каби номинациялар бўйича иқтидорли ва намунали ўқувчилар ҳам тақдирланишди.

Туманимиздаги умумий ўрта таълим муассасаларида бу йил ўтказилган "Хайр мактаб, салом коллеж!” тадбирлари мактаб ўқувчилари, айниқса битирувчи ёшлар ҳаётидаги унутилмас воқеалардан бири бўлиб қолади.

Pаматулла Матқурбонов, туман ХТМФМТТЭБ мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: