"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

ЖЎPАБЕКНИНГ ҒАЛАБАСИ

Мамлакатимиз умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган спорт мусобақалари кўплаб иқтидорли ёшларни кашф қилишга асос бўлаётир. Қолаверса, бу омил жисмоний тарбия фани ўқитувчилари меҳнати натижасини кўрсатувчи мезон ҳамдир.

11-сонли умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Жўрабек Эшимов ҳам устози Ильдар Эримметов билан қунт ила машғулотлар олиб борганлиги боис яқинда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган каратэ бўйича Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Бу хушхабар Жўрабекнинг оила аъзоларини, барча устозларини ва дўстларини чексиз қувончга белади.

Олис қишлоқ мактаби ўқувчисининг бу ғалабаси мамлакатимизда баркамол авлод тарбияси йўлидаги ғамхўрликларнинг маҳсулидир.

(Ўз мухбиримиздан).

(Фото - http://www.uza.uz)

Янгиликни бўлишинг: