"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7787.81 -26.42
  • 1 EUR = 9100.06 -76.86
  • 1 RUB = 124.54 -0.19

Қисқа сатрларда

АНЪАНАВИЙ АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

Яқинда Манғит истироҳат боғида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати хомийлигидаги "Камалак” болалар ташкилоти томонидан "Ватан, дўстлик ва халқпарварлик учун!” шиори остида анъанавий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда "Камалак” болалар ташкилоти фаолиятини янада такомиллаштиришга, болалар томонидан олиб борилаётган ижтимоий фаолиятни қўллаб-қувватлашга, ташкилот аъзоларининг фаолият тизимини янада мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий нуфузини оширишга ҳамда Ҳаракатнинг ривожига муносиб ҳисса қўшаётган фаол сардорлар диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.             

Анжуман доирасида иқтидорли ёшларнинг ижодий ишларидан кўргазмалар ташкил қилинди.

 

ТАPБИЯВИЙ МАВЗУДАГИ СУҲБАТЛАP

11 май – пайшанба куни туманимиз ҳудудида 3 жойда – "Манғит почта” алоқа тармоғида, "Чойкўл” овул фуқаролар йиғинида ва 7-сонли умумтаълим мактабида профилактика куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари билан аҳоли ва ўқувчиларнинг учрашувлари бўлиб ўтди.

Бу учрашув тадбирларида ҳуқуқбузарликлар ва ҳар хил жиноятчиликларнинг, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддалари тарқалишининг олдини олиш ҳамда диний экстремизмга қарши курашиш, ўқувчилар давоматларига эътиборни кучайтириш масалалари бўйича суҳбатлар ўтказилди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: