"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8271.27 +21.03
  • 1 EUR = 9374.66 -18.59
  • 1 RUB = 121.79 -3.67

ЯНГИ ВЕБ-САЙТЛАP ИШГА ТУШДИ

Демократик давлат қуриш ҳамда кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда аҳолининг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқини янада кенгроқ амалга ошириш имкониятини яратиш, айниқса, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини ва шаффофлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Шу мақсадда "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, мамлакатимизда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, ҳамда фойдаланувчиларни туман ҳокимлиги фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти янгиланган дизайнда, янги манзилда ишга туширилди.

Эндиликда интернет фойдаланувчилари amudarya.uz веб-сайтига ташриф буюриб, туман ҳокимлиги фаолияти билан яқиндан танишишлари, мақолалар, фото- ва видеолавҳалар орқали янгиликлардан мунтазам хабардор бўлиб боришлари мумкин.

Веб-сайтда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳоким қарорлари ва фармойишлари, ҳокимлик томонидан ўтказилган ва ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир ҳақида маълумотлар бериб борилади.

"Интерактив хизматлар” бўлимида эса туман ҳокимлиги томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлардан фойдаланиш мумкин. Ушбу бўлимда туман ҳокимининг виртуал қабулхонасига ҳавола жойлаштирилган бўлиб, фойдаланувчилар тўғридан тўғри туман ҳокимига электрон мурожаат йўллашлари мумкин.

Шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгашининг расмий веб-сайти ҳам ишга туширилди.

kengash.amudarya.uz веб-сайтида туман Кенгаши, Кенгашнинг доимий комиссиялари ҳамда депутатлар фаолияти билан танишиб бориш, туман Кенгаши депутатларига мурожаат йўллаш мумкин. Веб-сайтда туман Кенгаши ва доимий комиссияларнинг қарорлари жойлаштирилади, сессиялар, доимий комиссия мажлислари, депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари ва бошқа тадбирлар ёритиб борилади.

Ҳар иккала веб-сайт туман ҳокимлигининг ахборот хизмати вакиллари томонидан ҳар куни янгилаб борилади.

Ишонамизки, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ишга туширилган мазкур веб-сайтлар туман ҳокимлиги ва ҳалқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятининг очиқлигини таъминлаш орқали фуқароларнинг ҳудудий давлат ҳамда вакиллик органи билан ўзаро алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилувчи кўприк вазифасини ўтайди.

 

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: