"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

“Аму юлдузлари” жамоаси ғолиб бўлди

9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Камалак билимдонлари” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

Унда "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати  ҳомийлигидаги "Камалак” болалар ташкилотининг 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган энг фаол ва билимдон аъзолари беллашдилар.

Беллашувда иштирокчилар танишув, саҳна кўриниши, савол-жавоб, ижтимоий лойиҳа шартлари бўйича билимларини намойиш этишди.

Натижага кўра 36-сонли мактабнинг "Аму юлдузлари” жамоаси танлов ғолиби деб топилди. 16-сонли мактабнинг "Камалак зукколари” ва 40-сонли мактабнинг "Камалак билимдонлари” жамоалари иккинчи, 31-сонли мактабнинг "Амир Темур” жамоаси 3-ўринга сазовор бўлдилар.

Садоқат Нуримбетова, 36-сонли мактабнинг болалар етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: