"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Жайхун илҳомлари

9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун

Амир Темур

Тарихда кўп ҳукмдор

Одил шоҳ бўлолмаган.

Лекин сен эдинг номдор,

Йўлидан ҳеч тоймаган.

«Олчоқ»лар зор йиғлади,

Сенга бас келолмади.

Юрак-бағрин доғлади,

Асло журъат қилмади.

Пароканда бўлган эл,

Туғингга бирлашдилар.

Тўсиқ ҳамда таназзул,

Довонидан ошдилар.

Бас келолмай сенга ёв,

Жаҳонгир номин олдинг.

Душман бўлса агар ғов,

Даҳшат-ла ғулув солдинг.

Сен қурган салтанатни,

Ҳис қиламиз юракдан.

Сен ўйладинг авлодни,

Олиб чиқдинг зулматдан.

 

Худойберган

ЖУМАМУPОДОВ,

Панашам қишлоғи.

Соҳибқирон бобом

Соҳибқирон Темур бобомга,

Садоқатда яшаймиз мангу.

Тинчлик, дея бутун оламга,

Ифор сочар Ватаним тонги.

 

Жалолиддин Мангубердилар,

Жасорат-ла яшаб ўтдилар.

Амир Темур излари қолган,

Юртни аҳли дунё билдилар.

 

Унутмоқлик энг катта гуноҳ,

Шундай улуғ алломаларни.

Ҳар урганда юракларимиз,

Ёдга олар ул доноларни.

Етаклайди эзгулик томон,

Аждодларнинг тирик руҳлари.

Заррача йўқ юракда армон,

Ҳар дилда бахт-иқбол ҳислари.

 

Соҳибқирон Темур бобомга,

Ёдгорликлар қурилди, кўринг.

Амир Темур тузукларини,

Тенгдошларим, бир ўқиб кўринг.

 

Ҳар сатрида эзгулик йўли,

Чорлаб турар ҳар биримизни.

Тинчлик ила адолат йўли,

Ёритди бахт йўлларимизни.

Дилдора PАЖАБОВА.

 

Кекса қалб мавжлари

Қипчоғим

Дарё бўйида яшайди элим,

Эзгуликка бошлар ҳамиша, ҳар дам.

Ёш-у қари – бари аҳил, иноғим,

Туғилган маконим – гўзал Қипчоғим.

 

Дарё икки ёни тўранғил тўқай,

Гармсел ўтолмас, соф ҳавога бой.

Дилларга завқ берар, сўлимгина жой,

Туғилган маконим – гўзал Қипчоғим.

 

Етти хазинанинг бари шу ерда,

Pизқи-рўзимиз ҳам бизнинг шу ерда.

Ҳаммасин санашга ожизман тилда,

Туғилган маконим – гўзал Қипчоғим.

 

Дарё тошқинига дош бера олдинг,

Босқинчи ёвлардан сен омон қолдинг.

Ўтмишинг эслаб, мен ўйларга толдим,

Тупроғи тўтиё, қўҳлик қишлоғим.

 

Дарёни кўргансиз, Жайхун аталмиш,

Тўқайни биласиз, қадимдан қолмиш.

Машаққат бўлса-да, буларни асраш,

Бурчимиз-ку авлодга тўла етказиш.

 

Ўзим билан олиб кетарман энди...

Юрагимга босиб, ёзган хатингни,

Туни билан такрорладим отингни.

Сенга бўлган ишқ-у муҳаббатимни,

Ўзим билан олиб кетарман энди.

 

Муҳаббат деганинг ўчмас чўғ экан,

Ёшликнинг даврони қайтмас, шўх экан.

Сенинг билан бўлиш менга йўқ экан,

Армонимни олиб кетарман энди.

 

Тақдири азалдан қочган қутулмас,

Виждонинг пок бўлса, тилинг тутилмас.

Муҳаббат дардидан Нурий қутилмас,

Бу дардимни олиб кетарман энди.

 

ТЎҒPИ ЙЎЛ ИЗЛАБ...

Анжомсиз чиқибман йўлга мен, шошиб,

Дуч келган тўсиқдан ўтолмай, ошиб.

Ортга қайтмасам-да, лекин адашиб,

Кўп машаққат чекдим, бўлиб саргардон.

Йўл азобин йўлда юрганлар билар,

Йўловчилар кўпдир, аммо у кимлар?

Ажратолмай дўстми ёки ғанимлар,

Йўл тополмай, бўлдим ҳайрон, ёронлар.

Анжомсиз йўл юрмак бўлди дардисар,

Аввалги хатолар бўлмасин такрор.

Аниқ билдим, менга илм-у ирфондир,

Илмли йўлда ҳеч қоқилмас бекор.

Нураддин PАҲИМОВ,

Қипчоқ қишлоғи.

Янгиликни бўлишинг: