"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8395.15 -6.53
  • 1 EUR = 9510.03 -113.11
  • 1 RUB = 127.67 -1.35

“ЁШ ЧЕГАPАЧИЛАP” ҲАPБИЙ СПОPТ МУСОБАҚАСИ

Яқинда туман "Ватанпарвар” ташкилотининг спорт майдончасида "Ёш чегарачилар” ҳарбий спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

"Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, туман мудофаа бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ва Манғит чегара пости ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда туманимиздаги касб-ҳунар коллежларининг 6 та жамоаси иштирок этди.

Жамоалар сафда юриш, сафда қўшиқ айтиб юриш, жамоаларнинг кийимлари, ижтимоий-сиёсий тайёргарлик, мерганлик, АКМ автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш, фуқароларга тезкор ёрдам кўрсатиш, ўғил болалар 1 км., қиз болалар 100 м. масофага югуриш, граната улоқтириш, турникда тортилиш, тўсиқлар йўлагидан ўтиш ва ҳарбий эстафета каби шартлар бўйича беллашдилар.

Ушбу беллашувларда барча шартлар бўйича ўзларининг куч ва иқтидорларини намойиш этган Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар  коллежининг "Ёш чегарачилар” жамоаси ғолиб деб топилиб, ушбу мусобақанинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тадбир иштирокчиларига ҳомийлар томонидан тайёрланган совғалар топширилди.

Г.НУPЖАНОВА,  "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: