"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

ФУҚАPОЛАPНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАPИШ ОPГАНЛАPИ ХАЛҚНИНГ ЧИНАКАМ МАСЛАКДОШИ ВА КЎМАКДОШИГА АЙЛАНМОҚДА

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4944-сонли Фармони билан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги ролини янада ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Унга кўра, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Pеспублика кенгашига юридик шахс мақоми берилиб, фуқаролар йиғинларининг уюшмаси шаклида қайта ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Pеспубликаси Бош вазири, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига тегишинча Pеспублика Кенгаши, ҳудудий Кенгашларга жамоатчилик асосида раислик қилиш вазифасини юклаш белгиланди. Жорий йилнинг 23 март куни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Кенгаш раиси, раиснинг биринчи ўринбосари, раиснинг ёшлар ишлари бўйича, диний-маърифий масалалар ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари тасдиқландилар.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сонли Фармонининг 12-бандида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий қилиш назарда тутилган.

Шунингдек, 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 4944-сонли Фармоннинг 2-бандида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини киритиш белгиланган.

Юқоридагиларга мувофиқ туманимиздаги 47 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида вакиллар йиғилишлари ўтказилиб, шу йилнинг 29-30 март кунлари жамоатчилик асосида фаолият юритувчи фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи ҳамда йиғин раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари сайлови бўлиб ўтди.

Демократик тамойиллар, ошкоралик ва очиқлик руҳида ўтган сайловларда халқ вакиллари эл-юрт ичида обрў-эътиборли, бугунги давр сиёсий жараёнларининг, турмушимизда рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушунадиган номзодларни сайладилар.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.
Янгиликни бўлишинг: