"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7790.2 +7790.00
  • 1 EUR = 8888.62 +8888.00
  • 1 RUB = 115.07 +115.00

Жайхун илҳомлари

НАВPЎЗ КЕЛИБ...

Қисқа кунлар бўлди узун,

Кўк майсалар ерга ҳусн,

Ҳамма ҳурсанд, шодон бугун,

Наврўз келиб, Наврўз келиб.

 

Пишмоқдадир сумалаклар,

Қизлар тақди толбаргаклар,

Кўкда учар ғоз, ўрдаклар,

Наврўз келиб, Наврўз келиб.

 

Совуқ энди биздан қочар,

Деҳқон ерга уруғ сочар,

Боғ-у роғлар чирой очар,

Наврўз келиб, Наврўз келиб.

 

Юртимизда тўй-тантана,

Ўйнайдирмиз яна-яна,

Томоша зўр, кўринг мана,

Наврўз келиб, Наврўз келиб!

Саъдулла Хўжаниёзов.

Хуш келдинг

Балиқ думи қўй бурнига дуч келди,

Баҳор боши – қутлуғ Ҳамал бурж келди.

Ерга, кўкка ҳарорату куч келди,

Хуш келдинг-а, Наврўзим- а, хуш келдинг!

 

Кўммоқчи бўлганлар кетди кўмилиб,

Синмай ўтдинг тўфонлардан эгилиб.

Хурофотдан маърифатга эврилиб

Хуш келдинг-а, Наврўзим- а, хуш келдинг!

 

Жонга яқин элнинг қадим байрами,

Сумалак, кўк бўрак, патирнинг таъми,

Истиқлол – минг истиқболнинг қадами,

Хуш келдинг-а, Наврўзим- а, хуш келдинг!

 

Унутилмас қишки ширин эртаклар,

Гул, мевага жаҳд қилмоқда куртаклар,

Шод кезинар пирлар, ёшлар, гўдаклар

Хуш келдинг-а, Наврўзим- а, хуш келдинг!

 

Тилагимиз – тинчлик бутун дунёга!

Олам тўлсин жўшқин қўшиқ, навога,

Шон-шавкатга, омонликка, зиёга,

Хуш келдинг-а, Наврўзим- а, хуш келдинг!

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

 

ГЎЗАЛЛИК КЕЛТИPГАН  КУНЛАP

Беназир гўзаллик келтирган кунлар

Тафтидан тароват топади гуллар.

Жонларга жонланган нурлар беради,

Қонларга уйғонган кучлар киради.

 

Ниҳоллар ўсади елларда ўйнаб,

Бир куни барқ урар барглар куйлаб!

Афтидан, рассомдек табиат тағин

Турфаранг айлади тоғлар этагин.

 

Яйловни янгилаб, безаб ташлади,

Даштларга кашталар тикиб ташлади,

Беқиёс бой чирой бахш этган фаслим,

Туҳфадан мамнун ва миннатдор наслим.

 

Аслимга қайтарган васлинг – яхшилик,

Бастимга – қаддимга тушган асллик.

Самода ҳаволаб учган қушлар ҳам...

Бунчалик зўр бўлмас тотли тушлар ҳам!

 

Баҳорим, диёрим достонидасан,

Орзуси ёғдули осмонидасан.

Қонимда қўшиқ бўл, қўшайин куйга,

Жаранглаб кириб бор ҳар битта уйга!

Жумабой Ҳидоятов.

 

Муқаддас сўз кeлаётир

Мавсумлари минг хил рангда, минг хил жилва,

Оро билан юртга Наврўз кeлаётир.

Кeлса, фақат қучоғида баракаси –

Элга шоҳ йил, элга шоҳрўз кeлаётир.

 

Турналарнинг қанотида саломлари,

Фалакларда мeн кутган из кeлаётир.

Бўлса фақат юрагида андишаси –

Элим кутган муқаддас сўз кeлаётир.

 

Қадриятлар бeзаволдир бу ўлкада,

Бeшикларга оҳанг, куйлар кeлаётир.

Қирқ кокили бeлин қучган санамларга,

Садоқатдан қўшиқ, тўйлар кeлаётир.

 

Боғларимни баҳор сийлаб гуллар билан,

Димоғимга ифор – бўйлар кeлаётир.

Дeманг мeни, соғинч туйган битта шоир,

Юрагимга ширин ўйлар кeлаётир.

 

Зeболаниб юртга Наврўз кeлаётир.

Элга шоҳ йил,  элга шоҳрўз кeлаётир.

Гулойим БEГЖАНОВА,

11-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

Баҳор

Келди баҳор чиройин очиб,

Далаларга яшил ранг сочиб.

Қуёш нури боғ-роғларимни,

Шалолалар ювди тоғларни.

 

Ўрик, олма, олча, беҳилар,

Чаман-чаман бўлиб гуллади.

Қалдирғоч-у чуғурчуқлар,

Самоларда шодон сайради.

 

Бош кўтарди қаранг, майсалар,

«Шукур», – дейди кўриб кексалар.

Мунча гўзал юртим баҳори,

Ҳар гўшада шодлик ифори.

Гўзалой НУPИМБЕТОВА,

56-мактаб ўқувчиси.

Қувончим

Осмонларда камалак,

Қозонларда сумалак.

Қувончларим бир жаҳон,

Элга Наврўз муборак!

 

Наврўз – Ватаннинг нақши,

Куйлар ҳофиз-у бахши.

Варракларнинг кетидан,

Югурмоқ қандай яхши.

 

Варрагим уч, учавер,

Юксакларни қучавер.

Самоларнинг бағридан,

Дилга қувонч сочавер.

 

Наврўз билан қўллашиб,

Меҳнат билан дўстлашиб.

Истиқболни қучамиз,

Баҳордайин гуллашиб.

Умида Абдуллаева, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

 

НАВPЎЗ

Сумалакни қозонларда қайнатиб,

Созлар чалиб, қиз-йигитни ўйнатиб.

Эл-у юртнинг кўнгилларин яйратиб

Хуш келдинг баҳорим, хуш келдинг, Наврўз!

Ана қаранг, соз қўлида, куй куйлар,

Жам бўлишиб, аҳли элим жам ўйнар.

Ҳар гўшада халқим хурсанд тўй тўйлар,

Хуш келдинг баҳорим, хуш  келдинг Наврўз!

Деҳқон бобо даласига сочаётир дон,

Ҳар уйнинг тўрида очиқ дастурхон.

Тандирларда тўлиб ёпилади нон,

Pизқ-у рўзга пойдор, келдинг гул Наврўз!

Айдос Ибодуллаев.

 

 Баҳорни соғиниб

Қийнар мени тинмасдан,

Бедор тун, бекор тунлар.

Соғинаман баҳорни,

Ўтсайди тезроқ кунлар,

Баҳор келсайди тезроқ,

Баҳор, келгин яқинроқ.

Бойчечаклар армонда,

Сендан ҳали дарак йўқ.

Сумалаклар қозонда,

Сенсиз қалбда қувонч йўқ.

Сени соғиндим кўпроқ,

Баҳор, келгин яқинроқ.

Юракда кулган чечак –

Баҳор, сен менга керак.

Кўзимдаги қувончим.

Сен билан орзу, тилак,

Ёмғиринг дилга мадор,

Ҳидларинг ҳам бетакрор.

Келдинг, барча шод кулди,

Кўнгиллар обод бўлди.

Камалакнинг жилоси

Шеъримга қанот бўлди.

Баҳор, айтар гапим бор,

Сени соғинди Дилдор.

Дилдора PАЖАБОВА.

 

ЯНА ИЗЛАБ  КЕЛИБСАН,  БАҲОP

Соғингандим мен сени кўпдан,

Сени излаб кездим ҳар наҳор.

Кўп изладим тоғ-у қирлардан,

Бугун яна биргамиз, баҳор.

Хуш келибсан, гул фасли – кўклам,

Яшарибди табиат минг бор.

Оғушингда гул очар ўлкам,

Яшилланиб келибсан, баҳор.

Ирмоқларда ишқнинг достони,

Чечакларга буркар ҳар ённи.

Мен севган гул – Ўзбекистонни,

Яна топиб келибсан, баҳор.

Чинорой ЎPИНБОЕВА.

Сумалак

Дошқозонда сумалагим қайнайди,

Атрофида онажонлар ўйнайди.

Болажонлар қувонишиб, шод бўлиб,

То тонггача куй-қўшиқлар янграйди.

Сумалак сайлида айтилган тилак,

Ўнг келиб, албатта бахтлар кулажак.

Эзгу ниятлардан тозарган диллар,

Орзу манзилига албат етажак!

Жамила ЯНГИБОЕВА.

Бетакрор гўшам

Бугунгача осмонни қучиб яшадим,

Кўкларга, самога учиб яшадим.

Майли, деб баридан кечиб яшадим,

Сенингдек маконни кўрмадим ҳеч ҳам,

Гулларга бурканган бетакрор гўшам.

Сувингни қувончдан завқланиб ичиб,

Ҳар тонг фахр ила қадамим илдам,

Турли манзилларга кун ора кўчиб,

Сенингдек маконни кўрмадим ҳеч ҳам,

Гулларга бурканган бетакрор гўшам!

Нилуфар ОТАЖОНОВА, Амударё академик лицейи ўқувчиси.

 

Баҳор келди юртимга

Барча қувноқ, шод-хуррам,

Шундайин гўзал ўлкам.

Жонланар сахий кўклам,

Баҳор келди юртимга!

 

Бобо деҳқон иш бошлар,

Янги кунни олқишлар.

Ҳар куни тўй-у ҳашар,

Баҳор келди юртимга!

 

Меҳнат фасли бошланар,

Ерга уруғ ташланар.

Кексалар ҳам ёшарар,

Баҳор келди юртимга!

Ирода ЕPДОШЕВА,

38-сонли мактаб ўқувчиси.

Янги кун

Наврўз келди юртимга,

Бойчечаклар очилди.

Қушлар сайрашни бошлаб,

Қуёш нури сочилди.

 

Наврўз келди юртимга,

Шодон кутиб олайлик.

Сумалаклар пишириб,

Янги кунни бошлайлик!

Шаҳло ҚУPОЛОВА,

62-мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: