"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

БАFPИКЕНГЛИК ТАМОЙИЛИ АСОСИДА

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён ўтган йигирма беш йил мобайнида юртимизда том маънода ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида амалга оширилган ислоҳотларнинг самараси айниқса, салмоқли бўлди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрда «Ўзбекистон Pеспубликаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорининг қабул қилинганлиги республикамизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, жиноий жазоларни либераллаштириш изчиллик билан амалга оширилаётганлигининг яққол намунасидир.

Амнистия актининг биринчи бандида инсонпарварликнинг кечиримлилик ифодаси биринчи галда тўрт тоифадаги шахсларга, хусусан, ёшидан қатъий назар аёлларга, жиноят содир этган вақтда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга, ушбу амнистия акти кучга киргунга қадар олтмиш ёшга тўлган эркакларга ҳамда чет эл фуқароларига, яъни улар ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган бўлиб, содир этган жинояти учун судланган бу шахсларнинг жазодан озод қилиниши кўзда тутилган.

Ушбу қарорда шахсга амнистия актини қўллаб, уни жазодан озод этишда қонунчилик нуқтаи назаридан учта асос, аниқроғи, ҳолат назарда тутилган. Биринчиси – мазкур норманинг биринчи марта ҳукм қилинган шахсларга нисбатан татбиқ қилиниши бўлса, иккинчиси – Жиноят Кодексининг 15-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган ўта оғир жиноятни қасддан содир этмаган шахсларга нисбатан қўлланиши, учинчиси – озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан озод этиш назарда тутилганлигидир.

Амнистия актининг 2-бандига асосан эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган барча шахслар, шу жумладан, ёшлар, шунингдек, гарчанд қасддан содир этилган бўлса-да, бироқ Жиноят Кодексининг 15- моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки Жиноят Кодексининг 15-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ унча оғир бўлмаган жиноят содир қилганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахсларни, шу жумладан, ёшларни тайинланган жазо тури ва миқдоридан қатъий назар жазодан озод қилиш назарда тутилган.

Умумий қоидага кўра, амнистия акти, у чиқарилгунга қадар содир этилган жиноятларга нисбатан татбиқ этилади. Амнистия акти узоққа чўзилган жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан, агар жиноятнинг узлуксиз таркибини ташкил этувчи барча ҳаракатлар амнистия акти кучга киргунга қадар амалга оширилган бўлса, татбиқ этилади. Амнистия акти асосида шахсни жавобгарликдан ёки жазодан озод этиш давлат томонидан унинг жиноятини эмас, балки ўзини кечиришдир.

Амнистия ҳақидаги акт у ёки бу жиноят учун жавобгарликни белгилаш ҳақидаги қонунни, шунингдек, суднинг маълум бир иш юзасидан чиқарган ҳукмини ўзгартирмайди ёки бекор қилмайди. Амнистия актига асосан айбдор шахснинг суд томонидан тўлиқ ёки қисман жазодан озод этилиши ёки ҳукм билан тайин этилган жазоси енгилроқ жазога алмаштирилиши каби ҳолатлар замирида шахснинг ахлоқан тузалиш йўлига кириб, бундан кейин жиноятга қўл урмайди, деган мазмун назарда тутилганлиги боис, кечиримлилик, мурувват ҳамда бағрикенглик йўлини тутиш ўзини батамом оқлашига ишончимиз комил.

С.ДАВЛЕТМУPАТОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

(Фото - gazeta.uz)

Янгиликни бўлишинг: