"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 7883.99 -26.37
  • 1 EUR = 9150.95 -156.16
  • 1 RUB = 124.89 -2.72

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАPОPИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Амударё туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўтказилган ўрганиш натижалари тўғрисида

Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Амударё туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўрганиш натижаларини атрофлича муҳокама қилиб, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши таъкидлайдики, туманда охирги йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Комплекс чора-тадбирлар дастурининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламларига етказиш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Туманда 2016 йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 179,5 млрд. сўмни ташкил қилиб, 2015 йилга нисбатан 116,5 фоизга, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 83,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, 107,0 фоизга ошган.

Ҳудуддаги корхоналар томонидан 8 млн. 174 минг АҚШ доллари миқдорида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинган.

Туманда 2016 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 46 млрд. 85 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.

Шу билан бирга, ўрганиш натижалари туманда ҳали ўз ечимини кутаётган бир қатор масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.

Хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида туман мутасадди идораларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадга мувофиқ. Айниқса, улар томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйилмоқда. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 99,8 фоизи ишга жойлаштирилганлиги ҳақидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлиги танлов асосида ўрганилганда, 2 нафар битирувчининг кўрсатилган корхона ва ташкилотларда ишламаётганлиги аниқланди.

Туманда мактабгача ёшдаги болалар сони 18155 нафарни ташкил этиб, шундан 3389 нафари (18,7 фоизи) мактабгача таълим муассасалари томонидан қамраб олинган. Бундан ташқари, айрим мактабгача таълим муассасалари таъмирга муҳтож ҳамда уларнинг моддий-техника базаси талаб даражасида эмас.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш керак. Хусусан, тумандаги "Халимбег” қишлоқ врачлик пункти таъмирталаб аҳволда. Бу эса, ўз навбатида, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, ҚВПларни малакали тиббиёт ходимлари ҳамда зарур дори-дармонлар билан таъминлашга эҳтиёж мавжуд.

Туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашда жиддий камчиликлар мавжуд. Жумладан, ҳудуддаги 117,1 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга эҳтиёж бўлиб, бироқ бугунги кунда бу кўрсаткич 38 фоизни ташкил этмоқда.

Ҳудудда аҳолини электр энергияси билан таъминлашда қатор муаммолар мавжуд. Жумладан, электр энергиясини узатиш линиялари таъмирталаб ҳолатда ҳамда мавжуд трансформаторларнинг аксарияти ортиқча юклама билан ишламоқда.

Тумандаги маҳаллий аҳамиятга молик умумий фойдаланишдаги 269 км. автомобиль йўлларининг 46,3 км. таъмирга муҳтож.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, депутатларнинг сайловчилар билан ишлаш ҳамда улар олдидаги масъулиятини ошириш, Кенгашдаги партия гуруҳлари ва доимий комиссияларнинг ташаббускорлигини кучайтириш лозим. Тумандаги ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида партия гуруҳлари, доимий комиссиялар йиғилишларида ҳамда сессияда тизимли равишда муҳокама қилиб бориш, шунингдек, депутатлик назоратини кучайтириш зарур.

Ҳар бир соҳада қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этишни ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Амударё туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлашга доир ўтказилган ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотни атрофлича муҳокама қилиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Pеспубликаси халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ҚАPОP ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Амударё туманида ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан 2017 йил 1–6 март кунлари ўтказган ўрганиш натижалари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Амударё тумани ҳокимининг (С.Йўлдашев) туманда Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига доир ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

3. Амударё тумани ҳокимлиги (С.Йўлдашев) ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ комплекс чора-тадбирлар дастурини 10 кун муддатда ишлаб чиқиб, унинг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш, тегишлилиги бўйича масъул ижрочиларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан дастурда белгиланган муддатларда халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига ахборот тақдим этилишини таъминласин.

4. Амударё тумани прокурорининг (Ф.Аллаберганов) ва туман ички ишлар бўлими бошлиғининг (Қ.Исмаилов) қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари таъминланганлиги ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. Улар мазкур масала юзасидан, хусусан, туманда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича 10 кун муддат ичида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва уларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўрсин.

5. Амударё тумани ҳокими (С.Йўлдашев), туман прокурори (Ф.Аллаберганов) ва туман ички ишлар бўлими бошлиғининг (Қ.Исмаилов) 2017 йил 6 ойлик якунлари бўйича ҳисоботлари халқ депутатлари Амударё туман Кенгашида муҳокама этилсин.

6. Амударё тумани прокуратураси (Ф.Аллаберганов)га туманда қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтириш, улар ижросини аниқ ва бир хилда бажарилиши юзасидан назорат самарадорлигини ошириш топширилсин.

7. Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасидан (А.Аяпов) Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи директорининг (М.Юлдашев) иш фаолиятида йўл қўйган хато-камчиликлари учун уни эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш сўралсин.

8. "Амударётумангаз” филиали (Ш.Тажибаев)га аҳолини табиий газ билан таъминлаш ҳамда уларга суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб берилишини доимий назоратга олиш ва мавжуд қарздорликни бартараф этиш чораларини кўриш топширилсин.

9. Туман ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Тураев) туман ҳудудидаги маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш чораларини кўришдаги хато-камчиликлари учун огоҳлантирилсин.

10. "Туямўйин-Нукус” сув-қувурларидан фойдаланиш бошқармаси "Амударё туман сув тармоқлари” филиали (А.Pажапов)га аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сув қувурларини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш борасида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда уч ой муддатда амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашига ахборот тақдим этиш топширилсин.

11. Туман тиббиёт бирлашмаси (О.Халимов) аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши даражаси ва сифатини, қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) фаолияти самарадорлигини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилишини янада яхшилаш, тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлашга жиддий эътибор қаратиш топширилсин ҳамда 2017 йил 6 ойлик якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши сессияси мажлисида кўриб чиқилсин.

12. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (А.Хужамуратов)га туманда 2017 йилга аҳоли бандлиги Дастури параметрларининг ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилишини мониторинг қилиб бориш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш топширилсин.

2017 йил 6 ойлик якунлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши сессиясида ҳисоботини эшитиш белгилаб қўйилсин.

13. Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши, унинг доимий комиссиялари раислари ва партия гуруҳлари аъзолари ўз ваколатлари доирасида Кенгаш ва унинг доимий комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштирсин, қонунда белгиланган ваколатларидан самарали фойдаланишини доимий таҳлил ва муҳокама қилиб борсин.

14. Туман ҳокими, прокурори ва ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда бошқа масъул ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг мазкур Қарори ижро этилиши юзасидан жорий йилнинг 1 июль ва 1 декабрь ҳолатига кўра ахборот берсин.

15. Ушбу қарор "Тараққиёт кўзгуси” газетасида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.

17. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сессия раиси: 24-сонли "Оқ олтин” сайлов округидан депутат P.Уразбаев.

Сессия котиби: 17-сонли "Бўзёп” сайлов округидан депутат Г.Матякубова.

2017 йил 6 март. 111/30-05-сон.

Янгиликни бўлишинг: